ВАТАНГА ВА ДИНГА ХИЗМАТ – ОЛИЙ ХИММАТ!

2019 йил 14 январь куни Урганч шаҳар Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари билим юрти мударрис ва талабалари ҳамда вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари билан учравуш ўтказди. Учрашув давомида Муфтий ҳазратлари Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар, айниқса диний соҳа ривожида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган улкан ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Жумладан, жорий йил 11 январь куни Президентимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифлари чоғида Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюриб, янги очилган Ҳадис олий мактабининг биноси ва фаолияти билан танишганлиги, бу жойдан келажакда дунё тан олган буюк муҳаддислар етишиб чиқиб, бутун дунёга илму маърифат тарқатиши мақсад қилинганлиги ҳақида таъкидлаб ўтдилар.


Шу билан бирга ўтган хафтада Муфтий ҳазратнинг ўзлари бир қатор мутасадди раҳбарлар билан биргаликда Миср Араб Республикасида бўлиб, у ерда дунёга машҳур Ал-Азҳар университети билан илму-маърифат йўлида ҳамкорлик доирасида бир қанча тадбирлар ўтказилиб, яқин вақтлар ичида юртимиздан талабаларни мазкур илм даргоҳида ўқитиш, мударрис ва имом-хатибларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамда у ердан малакали ўқитувчиларни олиб келиб юртимиздаги илм даргоҳларида талабаларимизга дарс беришларини таъминлаш бўйича келишувлар амалга оширилганлиги ҳақида батафсил гапириб берди. Шу билан бирга ташриф доирасида бугунги кунда юртимиздан бориб, Ал-Азҳар университети таълим олаётган талабалар билан учрашиб, улар билан дилдан сухбат қилинганлиги, улар учун элчихона бошчилигида талабалар уюшмаси ташкил қилиниб, яқиндан алоқалар йўлга қўйилганлиги, уларнинг келажакда юртимизда илму-маърифатга ўз хиссаларини қўшишлари учун кенг имкониятлар яратилганлиги ҳақида гапириб ўтдилар.
Муфтий ҳазратлари Хоразм вилоятида кун бўйи бир нечта туманларда бўлиб, у ерларда учрашув ва тадбирларда маъруза қилишларига қарамасдан кечаси бўлса ҳам мударрис ва талабалар билан учрашиб, уларга кўплаб насиҳатлар қилдилар. Жумладан, бугунги таҳликали замонда, айниқса дин номидан турли хил жиноятларни ва фитналарни амалга оширишга ҳаракат қилаётган бузғунчи тоифалар кўпайган бир даврда, адашган тоифаларнинг таъсирига берилмаслик, умрнинг ҳар бир онидан унумли фойдаланиб, мустаҳкам билим хосил қилишга ва Ватанимиз, халқимиз илму-маърифатини оширишга ўзимизнинг муносиб хиссамизни қўшишга, ёшларимизни жаҳолат балосидан асраш, динимиз ривожи йўлида хизмат қилишга чақирди.
Шундан сўнг Муфтий ҳазратлари Вилоятдаги масжид имом-хатиблари билан учрашиб, улар билан ҳам дилдан сухбат қурди. Тадбир сўнгида Юртимиз ривожи, халқимиз фаравонлиги учун дуолар қилинди ва Муфтий ҳазратлари ҳар бир имом-хатиб билан бирма-бир кўл бериб кўришиб, улардан ҳол-аҳвол сўрашдилар.

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти

You may also like...

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan