Террор исломга ёт иллат

Бугунги кунда динни ниқоб билан ер юзида фасод чиқариб шаҳарларни вайрон қилаётган, нохақ қон тўкиб экинзорларни, боғларни куйдираётган, мусулмонларни  куфрда айблаб фақат мусулмонлани қонини тўкаётган замона хаворижларининг қилмишлари мутлақо қуръони карим таълимотга, Расулуллоҳнинг кўрсатмаларига зид эканини кўриб ўтамиз. Аслида  муқаддас Ислом динимиз инсонларни бошидан зулмни кўтариш учун келган диндир. Аммо ушбу террорчи жамоалар мисли кўринмаган кулфатларни ислом уммати бошига ёғдиришмоқда.  Абу Зарр Ғифорий разияллоҳу анҳу Расуллулоҳ Саллоллоҳу алайҳи васаллам Робби азза ва жалладан ривоят қилган хадиси қудсийда “Эй бандаларим албатта мен зулмни ўз нафсимга харом қилдим. Сизларни ўрталарингизда хам зулмни харом қилдим. Бир бирларингизга зулм қилманглар”.(муслим ривояти)   деб амр қилган. Шундай экан зулм харом экани ушбу хадиси қудсийдан маълум бўлади.

Исломнинг тинчлик дини.

Ислом инсонларни тинч тотув яшашликка , бир бировга ёрдам беришга, бир бирога зулм қилмасликка чақиради. Қуръони карим оятлдарида  мўъмин мусулмонлар  бир бирлари билан ака ука биродар экани таъкидланган. Жумладан Аллоҳ таоло айтади “Албатта мўъминлар биродардирлар,бас,икки биродарингиз ўртасини ислох қилинг” (хужурот сураси 10 оят). Қуртубий ўзларининг тафсирларида ушбу оятни қуйидагича тафсир қилганлар  Аллоҳ таолонинг: Албатта, мўминлар биродардирлар, деган сўзи динда ва ҳурматдадир, насабда эмас. Шунинг учун диндаги биродарлик насабдаги биродарликдан мустаҳкамроқдир.  Бухорий хамда Муслим ўзларининг хадис тўпламларида Абу Ҳурайра ( р.а)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: Ўзаро ҳасад қилманглар, бир-бирингиздан нафратланманглар, жосуслик қилманглар, ҳасислик қилманглар ва Аллоҳнинг биродар бандалари бўлинглар. Бошқа ривоятда: “Ҳасад ва ифлослик қилманглар ва бир-бирингдан нафратланманглар ва қарама-қарши бўлманглар ва баъзингиз баъзингизни савдоингизни бузманглар ва Аллоҳнинг биродар бандаларидан бўлинглар. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди, уни пастга урмайди, ҳақорат қилмайди, тақво шу ердадир”, деб уч маротаба кўксига ишора қилдилар.  Яна айтдиларки: “Ҳар бир мусулмонга мусулмоннинг қони ва моли ва обрўйи ҳаромдир”.  Саҳиҳайндан  (Бухорий ва Муслим) бошқасида Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Набий  (с.а.в) айтдилар: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир . Унга зулм қилмайди ва уни сўкмайди ва уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди ва биносини уникидан баланд қилмайди, чунки у шамолни ўтказмай тўсади. Лекин қўшнисининг изни билан қурса бўлади ва қозонининг таом ҳиди билан ҳам азият етказмайди, илло магар етказса қўшни учун бир чўмич қўшади. Ўғлига мева сотиб олмайди, магар олса қўшнисининг ўғлига ҳам чиқариб беради. Набий (с.а.в) айтдилар: Ўзларингизни сақланглар ва сизлардан фақатгина озгинангиз  сақланурлар деб мархамат қилганлар.

Такфир аҳли сунна вал жамоага зид.

Бугунги кундаги такфирчилар юқорида зикр қилинган феъллари билан хаворижлардан хам ошиб тушмоқда. Такфир масаласи ниҳоятда оғир кулфатларга олиб келгани боис ҳанафий уламоларимиз кейинги уммат хаворижлар қилган хатони такрорламасликлари учун ақида китобларида бу нарсани баён қилиб кетишган. Жумладан, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳул акбар ” номли асарида: “Мусулмон кишини гуноҳлардан бир гуноҳни қилгани билан уни кофирга чиқармаймиз, модомики ўша гуноҳни ҳалол санамаса”, – дейилган.

Мисрлик ҳанафий уламоларидан бутун ислом оламида тан олинган имом Таховийнинг “Ақидатут-Таховий ” асарида шундай дейилган: “Аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳи туфайли кофир санамаймиз. Модомики, ўшани ҳалол ҳисобламаса. Иймон бўлса, гуноҳ уни қилган одамга зарар қилмайди демаймиз”. (“Ақидатут-таҳовий” матни)

Ушбу такфирий жамоларнинг хаворижларга яна бир ўхшаш томони шуки, уларга сулҳ таклиф қилинса, ҳеч қачон сулҳга рози бўлишмай, қон тўкишда давом этишади. Расулуллоҳ Мадинага хижрат қилиб келганларида, Мадинада яшаб келаётган тўртта яхудий қабиласи бор эди. У киши улар билан дўстона муносабатларини ўрнатиш учун битим тузганлар. Машҳур Худайбия сулҳида эса Макка мушриклари билан сулҳ тузганлар.

Шунингдек “Ақидатут-Таховий ” матнида яна шундай дейилади “ ва уларга куфр ширк нифоқ хақида ,модомики уларда мана шу нарсалардан бирортаси зоҳир бўлмаса,(кофир мушрик мунофиқ ) деб гувоҳлик бермаймиз. Сирларини Аллоҳнинг ўзига хавола қиламиз.” Экстремистлар одат қилган асосий нарса, уларга қўшилмаган, уларнинг вайронкор ғояларини қўллаб қувватламаган.

Ханафийларнинг машхур уламоларидан бўлмиш 970 ҳижрий санада вафот этган, ханафий мазҳабидаги мўътабар китоблардан саналган Ал Бахрур-Роиқ номли китобнинг муаллифи ибн Нажим рахматуллои алайҳи “Агар бу масала кофир дейиш учун 99 та далил бўлсаю кофир демаслик учун биргина далил бўлса 99 далилни қўйиб ўша бир далилни олиш керак” деган.

Таниқли уламо Юсуф Қарзавий ўз фатвосида «Ислом бегуноҳ одамларнинг жони, мулки ва номусига нисбатан зулм ишлатишни ман этади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) видолашув ҳажи вақтида қилган маърузаларида одамларнинг жони, мулки ва номуси қиёматгача даҳлсиз, деб эълон қилган. Бу нафақат мусулмонларга, балки бошқа инсонларга ҳам тегишли. Исломда «мақсад воситани оқлайди» деган тамойил йўқ», деб таъкидлайди. 2005 йил июлида Оммон (Иордания) шаҳрида ислом дунёсининг етакчи уламолари томонидан қабул қилинган фатвода «тўрт сунний мазҳабга эътиқод қилувчиларнинг барчаси мусулмон ҳисобланади. Уларни имонсизликда айблаш, жонига, номусига ва мулкига қасд қилиш мумкин эмас», деб эълон қилинган.

Дин уламоларини беобрў қилиш учун турли таъна тошларини отиш харом.

Ижтимоий тармоқлар орқали такфирчи жамоалар диний уламоларга нисбатан аҳолида нафрат уйғотишга, уларни обрўсизлинтиришга интилишмоқда. Гўёки улар сарой уламолари эмиш, халққа динни хақ сўзни етказмаётган эмиш.  Бу иддаолар нотўғри бўлиб давлат қонунларида дин давлатдан ажратилганлиги, давлат динга ўз мажбуриятларини юкламаслиги кўрсатилган. Бугунги кунда диний уламоларимиз томонидан динимизнинг соф ақидаси ва фиқҳий амаллари аҳли сунна вал жамоалдан оғишмаган холда халқимизга етказиб борилмоқда.  Бунда давлат томонидан бирор бир динда йўқ нарсани киритишга харакат  кузатилмаган. Айнан манашу диний уламоларимизнинг масжидларда халқимизга диннинг хақиқий ахклмларини етказишлари натижасида ислом шариатининг бешта устуни тўлиқ юртимизда бажарилиши таъминланмоқда. Юзлаган диний уламоларимиз, қориларимиз етишиб чиқмоқда.

Қуръони каримда Аллоҳ таоло “хар бир обру тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин” (ҳумза сурси)деб мархамат қилган. Абдуллоҳ ибн Аббос  оятдаги ҳумаза ғийбат қилувчи , лумаза эса одамларни айбловчи киши эканини айтганлар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ Саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган хадисда Расулуллоҳ “Мўъмин киши таъначи хам, лаънат айтгувчи хам, фохишабоз хам, уятсиз хам бўлмайди” деганлар (термизий ривояти)

Дунёда кўзга кўринган уламоларнинг уларни қоралаб билдирган фикрлари.

ИШИД, Ал Қоида ва улардан тармоқланган турли чиройли исломий номларни ўзларига номлаб олиб ер юзида фитна фасод чиқариб бегуноҳ одамларни қатл этаётган, шаҳарларни вайрон, экинзорларни куйдираётганларни биринчи қурбонлари мусулмонлар бўлишмоқда. Уларга ислом оламида кўзга кўринган уламолар ўзларига раддияларини бериб келишган. Жумладан ИШИД етакчиси  Абу Бакр Бағдодийга ислом оламининг 126 нафар уламоси ўзларининг раддияларини бериб унинг иши ислом шариатига зид эканини исботловчи далиллар келтирган холда “очиқ хат йўллашган”.

Шунингдек Саудия Арабистони мамлакатининг шайхи Абдул Азиз оли шайх қуйидагича муносабат билдирган.

قال الشيخ عبد العزيز آل الشيخ – المفتى العام للمملكة العربية السعودية –إن أفكار التطرف والتشدد والإرهاب التى تفسد فى الأرض وتهلك الحرث والنسل، ليست من الإسلام فى شىء، بل هى عدو الإسلام الأول، وأن المسلمين هم أول ضحاياها، مستشهداً بما ترتكبه «داعش» و»القاعدة» وما تفرع عنها من جماعات.

 

وأكد المفتى عدم احتساب هذه الجماعات التى وصفها بـ «الخارجية»، على الإسلام ولا على أهله، لافتاً إلى أنهم يعتبرون امتداداً لـ»الخوارج»، الذين هم أول فرقة مرقت من الدين بسبب تكفيرها المسلمين بالذنوب.

 

Ер юзада фасод чиқариб насллар ва экинларни халок қилаётган  экстремистик, шафқатсизлик ва террористик фикрлар  умуман исломдан эмас. Балки улар исломнинг биринчи душманидир.  Мусулмонлар эса уларнинг биринчи қурбонлари бўлиб. Бунга ИШИД, Ал-қоида улардан тармоқланиб  чиққан жамоалар содир этган жиноятлар бунга гувоҳдир”деган.

Саудия муфтийси хорижия деб сифатлаган бу жамоаларни на исломга ва на унинг аҳлига мансуб эмаслигини таъкидлади. Уларни Мусулмонларни гунохи сабабли кофирга чиқарганлиги учун  диндан ажарлиб чиққан биринчи фирқа хаворижларни қуллаб қувватловчи деб хисоблади. ”

Саудия муфтийси 2014 йил хаж мавсумида арофотда қилган хутбасида шундай деган.

اضاف ان المتشددين لا يمثلون الاسلام وانهم اسوا من الخوارج. وتابع مفتي السعودية في خطبته هؤلاء اجراميون انتهكوا الاعراض وسفكوا الدماء نهبوا الاموال وباعوا الحرائر ولا خير فيهم ودعا امة الاسلام الي حماية امتكم بحدودها واستقرارها والضرب بيد من حديد علي كل اعداء من الخارج ومن الداخل

واكد المفتي ان  (هذه الجرائم الشنيعة ارهاب ظالم واشر من ذلك انهم لبسوا باطلهم بانه جهاد وانه الاسلام  والله يعلم انهم براء من الاسلام ومن الجهاد وانهم الطغاة فاحذروا افكارهم المنحرفة و دعواتهم الزائفة)

 

Улар жиноятчилардир. Обрўларни тўкишмоқда, қон тўкишмоқда. Молларни таламоқдалар, хурлар(озод) инсонларни сотмоқдалар . Уларда яхшилик йўқ  ” деган.  Саудия Муфтийси яна таъкидлаб, “ Албатта бу қабих жиноятдир, террордир, золимдикдир.  Ва яна унданам ёмонроғи ботил ишларига жиҳод кийимини кийдириб уни ислом дедилар. Аллоҳ таоло уларни ислом ва жиҳодга алоқаси йўқлигини билади. Албатта улар тоғутдирлар (хақ йўлдан адашган). Уларнинг қинғир фикрларидан  сохта чақириқлариларидан хазар қилинглар” деган.

Мисрнинг бутун оламга машхур Ал-Азҳар жомеаси узтозларидан Ахмад Карима бундай оқимларнинг барчасига салафия ҳамда ваҳобия машойихларининг бераётган нотўғри фатволари сабаб эканини таъкидлаган.

 Ўзини ўзи портлатиш шаҳидликми.

Бугунги кунда ўзини портлатиб юбориб бегунох одамларни қурбон бўлишига сабаси бўлаётганлар бу ишни шахидлик деб исломга шариатига хамда қуръони карим таълимотига зид фатво беришмоқда. Бунинг натижасида белига портлатгич боғлаб олган террорчилар ўзларини одамлар гавжум жойларда масжиддаларда жума намози адо қилинаётганда, бозорларда, жаноза намози ўқилаётганда ўзини портлатишни амалга ошириб юзлаган бегунох мусулмонлар қони тўкилмоқда. Яна бу ишлар мусулмон юртларда , мусулмон аҳоли орасида амалга оширилмоқда. Бу кабихликларни яна қайси далиллар билан оқлашмоқчи. Аллоҳ таоло қуръони каримда инсон ўзини ўзи ўлдиришини харом қилган. Жумладан “Эй иймон келтиргналар! “Бир – бирларингизнинг моларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. Ўзинигизни ўзингиз ўлдирманг албатта Аллоҳ рахмдилдир. Ким ўшанаи тажовузкорлик ва зулм ила қилса, албатта уни дўзахга киритамиз. Бу эса, Аллоҳга осондир  ” (Нисо, 29) . Ўзини-ўзи портлатиш билан ҳам ўзининг, ҳам бошқаларнинг умрига зомин бўлган шахслар асло “шаҳид” ҳисобланмайди, балки энг оғир гуноҳ қилган саналади. Ҳадиси қудсийда  Оллох таоло “Бандам ўзини ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримга шукр қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”, – дейди. Бу хақда Саудия муфтийси шундай деган.

خلال محاضرة كان قد ألقاها في جامعة الإمام تركي بن عبد الله في الرياض، قال المفتي ـ ردا على سؤال وجهه إليه طلبة جامعيون حول العمليات الانتحارية، وعن حكم أشخاص من المسلمين يقدمون على تفجير أنفسهم وقتل الآخرين بأحزمة ناسفة يلفون بها أنفسهم، ويزعمون أنهم بذلك مقبلون على الشهادة :

إن قتل النفس يعد جريمة كبيرة من كبائر الذنوب، وإن الذين يقتلون أنفسهم بهذه الأحزمة الناسفة هم قوم مجرمون عجلوا بأنفسهم إلى نار جهنم؛ لأنهم بذلك قتلوا أنفسهم وقتلوا غيرهم.

 

 

Саудия мамалкати муфтийси Абдулазиз Оли Шайх мамлакат пойтахти Риёз шаҳридаги Туркий Абдуллоҳ номли университет талабалари томонидан ўзи портлатиб бошқаларни хам ўлимига сабабчи бўлаётган,бу ишларини шаҳидлик деб гумон қилаётларни хукми хақида берилган  саволга “Албатта бир нафсни ўлдириш кабира гунохлардан бир гунохдир. Ўзини ўзи портлатиб ўлдираётганлар ўз нафсларини жаҳаннамга шошилтираётган мужрим (жиноятчи) дирлар. Чунки улар бу ишлари билан  ўзларини хам, бошқаларни хам ўлдиряпдилар ”

Нохақ қон тўкиш катта  ва кечирилмас гунох.

Ва яна ақидату Таховийнинг матнида “ Мухаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бирортасига қилич кўтаришни тўғри деб билмаймиз.

Аллоҳ таоло қуръони каримда “Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, жазоси жаҳаннамдир. Унда мангу қолувчидир. Аллоҳ унга ғазаб қиладир, уни лаънатлайдир ва унга улкан азобни тайёрлаб қўядир” (нисо сураси 93 оят)

Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Амр ва Бурайда (р.а) лардан ривоят қилган ушбу ҳадисларда Пайғамбаримиз (с.а.в) айтдилар: “Бир мусулмон кишининг ўлдирилиши Аллоҳнинг ҳузурида дунёнинг заволидан ҳам оғирроқдир”.

Вайронкорлик ва бузғунчиликни ислом қоралайди.

Террорчи жамоалар мусулмон яшаётган мусулмон мамлакатларда ,жумладан Ливия, Сурия, Афғонистон, Сомали,Яман каби давлатларда мусулмонлар бошига мисли кўрилмаган талофатлар етказишди. Уларнинг бузғунчиликларидан Шахарлар, қишлоқлар,экинзорлар, завод фабрикалар, турар жойлар бутунлай вайрон бўлди. Бунинг натижасида одамлар ўртасида очарчилик юзага келиб  юз минглаган ёш болалар очарчиликлар қурбони бўлишди. Бу гунохларни жавобини ким беради. Вайронкорлик ва бузғунчилик исломда қораланган. Жумладан қуръони каримда ““Ва Аллоҳ сенг берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилгандек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиликни суймас” (қасос сураси 77 )

Бошқа бир оятда Аллоҳ таоло “ Ва бурилиб кетганда , ер юзида фасод учун хамда экин ва наслни ҳалок қилиш учун харакат этади.  Ва , ҳолбуки Аллоҳ фасодни хуш кўрмас. Агар унга Аллоҳдан қўрққин дейилса, унинг кибру ҳавоси гуноҳга етаклайди. Жаҳаннам унга етарлидир. У қандай ёмон ўрин-а?”

Халифа Абу Бакр Сиддиқ розийаллоҳу анҳу Шом фатҳига жўнаётган қўшинга шундай насиҳат қилган эдилар: «Болаларни, аёлларни, кексаларни ўлдирманг. Хурмо дарахтларига ўт қўйманг ва буталарни кесманг. Туяларни, бошқа ҳайвонлар подасини ўлдирманг… Сиз ўзга ишлар, охират дунёсига хизмат қилиш билан машғул одамларни учратасиз. Шунда уларни ўз ҳолига қўйинг…»
Иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу ўзга динларга хайрихоҳлиги, меҳр-муруввати ва адолатпарварлиги билан Ислом дунёсидан ташқарида ҳам маълум ва машҳур эди. Ҳазрат Умарнинг Қуддус ва Лудда насронийлари билан имзолаган хавфсизлик шартномасига мувофиқ шаҳардаги черковлар бузиб ташланмаслиги, мусулмонлар насронийларнинг ибодатхоналарини эгаллаб олмаслиги ва уларда ибодат қилмаслиги кафолатланган эди. Бу зот Байтул-Мақдисга фотиҳ сифатида кирганларида «Қуддус ал-Кубро» черковида туришганида аср намозининг вақти кириб қолади. Кейинчалик мусулмонлар буни далил қилиб черковни масжид қилиб олишмасин, дея бу ерда намоз ўқишдан бош тортгандилар. Шаҳар фатҳ этилганидан кейин кўп ўтмай, Несториан патриархи Иешуйаб Иккинчи дўстига ёзган мактубида шундай сўзларни битган эди: «Худо Ўзининг иродасини ато этган… бу араблар бизга ҳеч қандай зарар етказишмади. Ҳақиқатдан улар динимизга, руҳонийларимизга, черков ва узлатгоҳлармизга ҳурмат билан қарашди» (Ҳорун Яҳё, «Ислом террорни лаънатлайди», Тошкент, )

Экстремистлар бу жинояткорона бузғунчиликларидан кўрилаётган зарарлар.

Бегунох мусулмонлар, ёш болалар,аёллар, қариялар қурбон бўлишмоқда.

Урушлар натижасида милионлаган одамлар уйларини,ватанини тарк қилиб ўзга юртларга кўчиб кетишга мажбур бўлишмоқда. Айримлари денгизда сувга ғарқ бўлиб халок бўлмоқда.

Завод фабрикалар вайрон бўлиб ишлаб чиқариш бутунлай издан чиқиб одамлар ишсиз қолишига сабаб бўлмоқда. Бунинг натижасида одамлар , айниқса ёш болалар очарчилик қурбони бўлишмоқда. Шунингдек тиббиёт ва таълим муассасалари вайрон этилиб тизиим бутунлай издан чиққан.

Энг ёмони ғарбда исломни ёмон отлиқ бўлишига булар сабабчи бўлишмоқда. Ғарбда ислом террор дини деб турли таъна тошлари ёғилишига, мқаддас динимизни , пайғамбаримизни карикатура қилинишга сабабчи бўлишмоқда.

Имом фахриддин Ар-Розий ислом

Билим   юрти мудири                                         Д.Абдуқадиров

You may also like...

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan