УСТОЗНИ ХОТИРЛАБ

Ургaнч шаҳар Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида 2019 йил 23-февраль куни мархум устоз Хайрулла домла Нуритдиновни хотирлаб тадбир ўтказилди.

Тадбир Хайрулла домланинг отаси Нуритдинов Алишер ота томонидан билим юрти кутубхонасига вақф сифатида хайрия қилган 6 та саҳиҳ ҳадис китоблари жамланмасининг тақдимоти билан бошланиб, унда АРМ мудири И.Бабаназаров ушбу асарларнинг мазмун-моҳияти ҳамда Ислом оламидаги нуфузи ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Шу билан бирга ушбу китобларнинг эгаси бўлмиш, билим юртида қисқа муддат талабаларга илму маърифат етказиш билан шуғулланган Хайрулла домланинг юксак аҳлоқий фазилатлари, илмига амал қилиши ва илмини ошириш йўлида тинимсиз изланиши каби кўплаб гўзал ва ибратли хулқлари ҳақида гапириб ўтди.


Тадбирда билим юртининг бошқа устозлари ҳам Хайрулла домланинг қисқа умри давомида кўплаб ибратли ишларни амалга оширганлиги, асосийси илмга бўлган муҳаббатлари ва илмига амал қилишда барчага намуна эканликлари ҳақида гапириб ўтишди.


Тадбир сўнггида талабалар томонидан тайёрларган 2 та хатми Қуръонни устознинг руҳи покларига бағшида қилиб, у кишининг ҳақларига дуои хайрлар қилинди.

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти

You may also like...

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan