Ёшлар келажаги йўлида ўзаро ҳамкорлик

2019 йил Бахор фаслининг илк кунида Урганч шаҳар Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида талабаларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил қилинди. Тадбир доирасида ота-оналар билим юртидаги ўқув жараёни, талабалар учун яратилган шароитлар билан танишиб, билим юртида фарзандлари учун яратилган шароитлар хатто ўз уйларидаги шароитдан ҳам аълороқ эканлигини таъкидлашиб, билим юрти раҳбарияти ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Жумладан, билим юртидаги икки махал иссиқ овқат, қиш кунларидаги иситиш тизими ва талабаларга қилинаётган барча имкониятлар учун алоҳида ташаккур изҳор қилишди.


Шу билан бирга ота-оналари фарзандларининг ўқув жараёнини бевосита кузатиб, уларнинг дарслардаги иштироки, ўзлаштириш даражалари, одоб-аҳлоқи билан ҳам яқиндан танишишди.


Тадбир доирасида билим юрти мудири Д.Абдуқодиров бошчилигида ота-оналар билан умумий йиғилиш ҳам ўтказилиб, унда талабаларнинг ҳар томонлама чуқур билимга эга бўлиб, эртага халқимизга ва динимиз ривожига хисса қўшадиган етук қадрлар бўлиб етишишларидан ота-оналари билан бирга, ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олинди.


Тадбир доирасида билим юрти томонидан талабалар ва уларнинг ота-оналари учун дастурхон ёзилиб, ош қилиб берилди.

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти

You may also like...

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan