Китоб – энг яхши совға!

Китоб – билим манбаи, маърифат тарқатувчи зиё, олим кишиларнинг содиқ дўстидир. Маърифатпарвар халқимиз илм-фан сохасида қандай ютуққа эришмасин, барчасининг замирида китобга бўлган муҳаббат, илм олишга бўлган интилиш туради. Қайси бир халқ китобдан узоқлашар экан, бунинг оқибати фожиали бўлганлигига тарих кўп бора шохидлик қилган.
Шукурлар бўлсинки, юртимизда бугунги кунда ушбу масалага давлат сиёсати даражасида катта эътибор қаратилиб, барчанинг, айниқса ёш авлоднинг китоб билан бўлган муносабатини янада яхшилаш, халқимизни китоб мутоаласига янада кўпроқ қизиқтириш мақсадида жуда кенг кўламли тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу хайрли ишда ўзининг муносиб хиссасини қўшиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Урганч шаҳар Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти мудири, мудир муовинлари ҳам ўзлари ўқиган ва бугунги кунда фарзандлари таълим олаётган умумтаълим мактабларига ташриф буюриб, у ердаги улғайиб келаётган ёшларнинг янада кўпроқ мутоала қилишлари учун ўз ҳисобларидан қизиқарли ва фойдали бўлган ҳар хил китобларни мактаб кутубхоналарига совға қилишди.


Жумладан, билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир муовини О.Адилов Урганч шаҳар 5-сон умумтаълим мактаби кутубхонасига 25 та китоб, ўқув ишлар бўйича мудир муовини М.Авезов Урганч шаҳар 25-сон умумтаълим мактаби кутубхонасига 20 та китоб совға қилишди.

Имом Фахриддин ар-Розий  ўрта махсус ислом билим юрти

You may also like...

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan