Хурматли абитуриентлар
Урганч шаҳар  “Имом Фахриддин Ар Розий ” ўрта махсус ислом билим юрти 2020-2021 ўқув йили қабул саралаш тест имтиҳонлари 2020 йил 16 сентябь соат 17;00 да Урганч шаҳар, Байналмилал кўчаси 18-уйда жойлашган “Хоразм” спорт мажмуасида (футбол академияси қошидаги ўйингоҳ) ўтказилиши режалаштирилган. Тест ўтказиладиган жойга киритиш соат 15;00 дан бошланади.
Ўзингиз билан шахсингизни тасдиқдовчи хужжат паспорт билан келишингиз сўралади.
 Давлат тест маркази томонидан тест синовлари карантин талабларига мувофиқ ўтказилиши талаб этилмоқда. Абитуриентлардан, 
тест синовлари очиқ хавода ўтказилиши муносабати билан бош кийим сифатида кепка кийиб келишлари,
тиббий  ниқоб таққан холатда бўлишлари,
қўлларига тиббий қўлқоп кийиб келишлари зарур. 

Имом фахриддин ар-Розий Ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати.
http://t.me/arroziyuz