Мадрасаларда ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилинди Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича 2020-2021 ўқув йили учун 2020 йил 16-17 сентябрь кунлари ўтказилган тест синовлари натижалари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг @mandat_muslim_uz_bot телеграм боти орқали эълон қилинди. Абитуриентлар мазкур ботда шахсий ДТМ махсус кодини киритиш орқали ўзининг тест синови натижалари билишлари мумкин.