Аррозий ўрта махсус билим юрти

Шафоат шафоатчига қараб саккиз турли бўлади.

1-Анбиё алайҳис салломларнинг умматларига шафоати. 2-Фаришталарнинг гуноҳкорларга шафоати 3-Кичик болаларнинг ота-онасига шафоати. 4-Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганнинг ўз аҳлидан етмиш кишига шафоати. 5-Қуръонни ёд олган кишининг аҳли байтига шафоати. 6-Мўминларнинг бир-бирлари ҳақидаги шафоати. 7-Қуръони каримнинг ўз қорисига шафоати. 8-Рўзанинг рўзадорга шафоати. Далил: қуйидаги оятлар: 1-»У зотнинг ҳузурида шафоат берадиган, фақат Унинг изни ила бўлур». (Бақара сураси, 255). 2-»У зот ишнинг таъбирини қилур. Ҳеч бир шафоатчи йўқ. Магар Унинг изнидан сўнг бўлур». (Юнус сураси, 3) 3-»Шафоатга молик бўлмаслар. Магар Раҳмон ҳузурида аҳд олгангина бўлур». (Марям су-раси, 87) 4-»Ўша Кунда шафоат наф бермас. Магар кимга Раҳмон изн берса ва унинг гапиришига рози бўлса (наф берур)». (Тоҳа сураси, 109) 5-»Ва шафоат бермаслар, магар кимга рози бўлса (берурлар). Улар Роббиларидан қўрққан ҳолларидадир». (Анбиё сураси, 28) 6-»Осмонларда қанчадан-қанча фаришталарнинг шафоатлари ҳеч бир нарсани аритмас. Магар Аллоҳ хоҳлаган ва рози бўлган одамга изн бергандан кейингина (аритар)». (Нажм су-раси, 26) 7-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бас Аллоҳ таоло: «Фаришталар шафоат берди. Набийлар шафоат берди. Мўминлар шафоат берди. Арҳамур Роҳиймийндан бошқа ҳеч ким қолмади»-дейди. Сўнгра дўзахдан бир сиқим олади ва ундан ҳеч бир яхшилик қилмаган одамларни чиқаради», деган ҳадислари.(Муслим Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). 8-Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаҳиднинг олти хислатини баён қилган ҳадислари охирида: «Ва ўз қариндошларидан етмиш кишига шафоат беради»- дейилган. (Термизий ва Ибн Можа). 9-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, менинг умматимдан кўпчиликка шафоат берадиганлар, қабилага шафоат берадиганлар, ота томон қариндошларга шафоат берадиганлар, ва бир кишига, токи жаннатга киришлари учун шафоат берадиганлар бор»-деганлар. (Термизий). 10-Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза ва Қуръон бандага шафоат берадилар»-деганлар. (Байҳақий «Шуабул Иймон»да ривоят қилган). 11-Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта «Сиқт»-(балоғатга етмай ўлган бо-ла) ота-онасини дўзахга киргазган чоғда Роббиси ила тортишади. Шунда унга: «Эй Роббиси ила тортишувчи бола, ота-онагни жаннатга кирит»-дейилади», деганлар. (Ибн Можа). Шарҳ Ақидат ат-Таҳовий 59.б