Аррозий ўрта махсус билим юрти

Имом Насафий “ақоид” асарининг замонавий мутаассиб оқимлар ғояларига қарши курашда ўрни

Дунёда диний-эътиқодий ихтилофлар муракка- лашиб, якдил эътиқод сифатида шаклланган аҳли сунна ва-л-жамоа таълимотига ёт мутаассиб оқим- ларнинг фаолияти кучайиб бормоқда. Бундай ўзига хос мафкуравий кураш жараёнида соф ақида (عقيدة) ва калом (كالم) илмлари хулосаларига таяниш ҳамда глобаллашув шароитида бузғунчи ғоялар таъсири- да мураккаблашиб, асл мазмун-моҳиятини йўқота- ётган имон (إيمان), усулу-д-дин (الدين أصول), тавҳид (توحيد) тушунчаларини ватандошимиз Абу Ҳафс На- сафий (461-537/1069-1142 й.)нинг “Ақоид” (“عقائد”) асари орқали ёритиб бериш ўзига хос аҳамият касб этади. Зеро, мовароуннаҳрлик олимларнинг илмий меросларини бугунги кун нуқтаи назаридан таҳлил қилиш глобаллашув шароитида юзага келган ақи- дапараст оқимларнинг тарихий илдизини аниқлаб, уларга асосли раддиялар бериш имконини беради.

Мустақиллик йилларида ислом динининг мазмун-моҳиятини тўғри талқин қилиш, унинг бунёд- кор ва маърифий кучини маънавий ҳаётимизни ри- вожлантиришга қаратиш, аждодларимизнинг ёзма илмий меросини тадқиқ этиш долзарб масалалар- дан бирига айланди. Аждодларимиз қолдирган бой маънавий-маърифий мерос, аҳли сунна ва-л-жамоа эътиқодини мўътазилия (معتزلية), мушаббиҳа (مشبهة), мужассима (مجسمة) каби адашган фирқалар ғояла- ридан ҳимоялашга қаратилган. Хусусан, Насафий- нинг ислом таълимотига бағишланган “Ақоид” асари мамлакатимизнинг ислом цивилизацияси ривожидаги ўрнини қайта баҳолашга сабаб бўлмоқда.

Бу эса “Ақоид” асарида кўтарилган ғояларни чуқур тадқиқ этиш ва маънавий ҳаётимизга татбиқ қилишни тақозо этади. Қуръони карим ва саҳиҳ суннатларда келган ақидавий  масалаларни  чуқур  таҳлил  асосида ўрганиб, муташобиҳ оят ва ҳадисларни таъвил қил масликка қарор қилинган илк давр олимлари, бу соҳада ҳажм жиҳатдан кичик рисолалар ёзганлар. Одатда, бундай рисолаларда аҳли сунна ва-л-жамоа ақидаси умумий тарзда аниқ, равшан ифода қилин- ган бўлиб, қарши фикрларга эътироз ва баҳс-му- нозараларга ўрин берилмаган (Topaloğlu B., 1981: 117). Ҳар бир соҳада бўлганидек, ақоид фанида ҳам дастлаб Қуръон ва ҳадислардан олинган каломга доир масалалар ихчам шаклда берилган. Бундай асарлар кейинги давр олимлари учун фан бўйича шарҳлар битиш имкониятини берган.

X аср ўрталарида мавжуд йирик исломий ақи- давий таълимотлар сифатида суннийлик, мўътази- лийлик, муржиийлик, шиалик ва хорижийлик каби йўналишлар қайд этилган. Ислом динида биринчи бўлинишга 657 йил халифа Али (599-661 йй.) би- лан Муовия (602-680 йй.) тарафдорлари ўртасида бўлиб ўтган музокара сабаб бўлган. Унда Али та- рафдорларидан 12 минг киши ажралиб чиқиб, хо- рижийлик оқимини юзага келтирди. Кейинги бўли- ниш ҳам айнан “гуноҳи кабира” масаласига боғлиқ бўлган. Бунда Ҳасан Басрий (21-109/642-728 йй.) халқасини Восил ибн Ато (ваф. 130/748 й.) ва Амр ибн Убайд (ваф. 143/761 й.) “гуноҳи кабира” маса- ласи туфайли тарк этганлар ва мўътазилия оқимига асос солдилар. Бу дастлабки ақидавий бўлинишлар VII–IX асрларда Бағдод ва Дамашқ халифалиги- нинг диний-сиёсий ҳаётига сезиларли таъсир кўр- сатди.

Мўътазилийлар аҳли суннадан фарқли ра- вишда ақлни насс (Қуръон ва ҳадис)дан устун би- либ, ақл мустақил ҳукм чиқариш хусусиятига эга, деган тушунчани тарқатишга уринганлар. Мўъ- тазилия таълимоти аббосий халифалар Маъмун (197-218/813-833 йй.), Муътасим (218-227/833-842йй.) ва Восиқ (227-232/842-847) даврида расмий эътиқод сифатида тан олинган. Мутаваккил (232- 247/847-861) ҳукмронлиги даврида эса исломга зидоқим сифатида қаттиқ таъқиб остига олинган. Бу оқимнинг сўнгги қароргоҳи Хоразм бўлиб, XIII– XIV асрларга келиб, мўътазилия таълимоти шиа- ларнинг айрим оқимлари эътиқодига айланиб қол- ди (Alloqulov A. 2018: 16).

Ҳозирги кунда глобал муаммолардан бирига айланган ақидапараст оқим ғояларига қарши им- мунитетни шакллантиришда Умар Насафийнинг “Ақоид” асари ва унга ёзилган шарҳлар катта аҳа- мият касб этади. Чунки олим Султон Санжар ибн Маликшоҳ  (511/1118-552/1157йй.)   топшириғи- га биноан аҳли сунна вал жамоа таълимотининг адашган оқимларга нисбатан далилларини ёритиб бериш учун “Ақоид” асарини ёзган. Насафий унда XI–XII асрларда мотуридийлик таълимотини ёри- тиш орқали мўътазилия, жаҳмия, жабария каби ўн- дан зиёд мутаассиб оқимлар ва моддапарастларга раддиялар берган.

Олим “Ақоид” асарида 74 та ихтилофли ақида- вий масалаларни келтириш орқали мотуридийлик таълимотининг мавқеи ва йўналишини кўрсатиб берган. Китобда бирорта ақидавий, фалсафий ёки фиқҳий оқимларнинг номи, ғояси тилга олинмаган бўлса-да, фирқа-оқимларнинг қарашларини ҳар бир ақидавий масала негизидан англаб олиш мум- кин.

 

М.Юнусхўжаев
Имом Фахриддин ар-Рўзий ЎМИБЮ мударриси