Бутунжаҳон араб тили иттифоқи Марказий кенгаши аъзолигига ўзбек олими сайланди
Arroziy / 16-02, 2021
Тавҳид луғатда ” وَحِّدَ- يُوحِّدُ- تَوْحِيدٌ “ ( ваҳҳада- юваҳҳиду -тавхийдун )дан олинган масдар бўлиб, бирор бир нарсага бирлик ва ёлғизликни нисбатини бериш ва ундан кўпликни инкор этишни англатади. Чунки “ تَفْعِيلٌ“ вазни ва шу вазнда келган феъл ва масдарлар нисбат беришни баён этиш учун келади. Масалан “ فَسَّقْتُهُ ” дейилса, “унга фисқ нисбатини бердим” дегани бўлади. Таъдият учун бўлмайди. Шу сабабли ”وَحَّدتُّ اللهَ” деса “Аллоҳга ёлғизлик нисбатини бердим” ва “Албатта, Аллоҳнинг ёлғиз эканлигига ишондим” дегани бўлади. Бунда Аллоҳни ёлғиз қилдим маъноси йўқ. Чунки Аллоҳнинг ваҳдонияти, У зотни ёлғиз қилдим дейишлиги билан бўлмайди.[1]
Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мағнисавий эса “Ал-Фиқҳ ал-Акбар” китобининг шарҳи “Абул Мунтаҳо” китобларида тавҳиднинг луғавий маъносига :
اَلحُكمُ بِاَنَّ شَيْءً وَاحِدٌ وَالْعِلْمُ بِاَنًهُ وَاحِدٌ[2]
“Бирор нарсага ягона деб ҳукм бериш ва ўша нарсани ягона деб билиш” деб изоҳ берганлар.