Бағдод Амреев: Самарқанд туркий халқлар фахри
Arroziy / 16-02, 2021
Араб тилига бошқа тиллардан кўп сўзлар ўзлаштирилган. Бу ҳодиса арабларнинг рум, сурён, кулдо, набт, форс, ҳабаш каби бошқа миллатлар билан қўшничилик, сафар, тижорат ва сиёсат орқали ўзаро алоқалари ила содир бўлган. Ушбу алоқалар ва сафарлар натижасида бу миллатларнинг тилидаги бир қанча сўзлар араб тилига ўзлаштирилган.
Қуйида луғатшунос олимлар ушбу араблашган сўзларни асли арабча бўлган сўзлардан ажратиш учун қўйган айрим қоидаларни келтирамиз.
Бирон бир сўзнинг араб тилига четдан кирганини бир неча жиҳатларидан билиб олиш мумкин. Масалан, ушбу илм мутахассисларидан ўша сўз четдан кирганлигини нақл қилиниши ёки ҳарфларнинг одатда арабча сўзларда учрамайдиган кетма-кетликда келиши ёки арабча сўз қолипидан чиқиши ёки битта исм бир неча кўринишда келиши каби жиҳатлардан ўша сўзни араб тилига четдан кирган аканлигини билиш мумкин бўлади. Қуйида уларнинг барчасини алоҳида ўрганиб чиқамиз:
Яъни, луғат илмининг имомларидан биронтаси шу сўз араб тилига четдан кирганлигини ривоят қилган бўлиши керак.
Луғатшунос олимлар бу турдаги сўзларга катта аҳамият қаратганлар. Унинг ажнабий сўз экани, ўзининг тилида асли қандай бўлиши, қандай маънога далолат қилиши ва араблашгандан кейин қай ҳолга келгани ҳақида атрофлича ўрганиб чиқишган.
Луғат илми олимлари сўзлари араб тилига кириб келган тилларни жуда яхши билганлар. Масалан, Сибавайҳ, Абу Ҳотам ас-Сижистоний, Азҳарий, Жавҳарий ва бошқалар форс тилини пухта билганлар. Абу Омир Шайбоний онаси набтий бўлгани учун набт тилини яхши билар эди.[1] Абу Ҳотам эса сурёний тилини яхши билган. Одамлар ундан араблашган сўзлар ҳақида сўрса у ҳақда тўлиқ жавоб берарди. У «السجلاط» [сижиллат][2] сўзи ҳақида бундай дейди: «Бу сўзни бир румлик аёлга кўрсатиб, бу аслида қандай бўлган, деб сўрадим. Шунда у аёл, «سجلاطس» [сижлотус] бўлган, деди».[3]
Шунингдек, Ибн Дурайд, Жавҳарий, Ибн Манзур ва Ферузободий каби муъжам (изоҳли луғат) соҳиблари ҳам муъарраб сўзларга алоҳида эътибор берганлар. Ибн Дурайд «ал-Жамҳарат ал-луғат» китобининг учинчи жузида муъарраб сўзларга алоҳида боб ажратиб уни «Араблар сўзлаб юриб, натижада арабчага айланиб кетган ажам сўзлар ҳақидаги боб» деб номлаган.[4] Ибн Қутайба ҳам «Адаб ал-Котиб» китобида алоҳида боб ажратиб, уни «Кўпчилик сўзлаган ажам калималари» деб атаган.
Мисол учун, «الإِسْتَبْرَقُ» [истаброқ] сўзини Жаволиқий ўзининг «ал-Муъарраб» китобида шундай дейди: «الإِسْتَبْرَقُ» [истаброқ] қалин ипак матосидир. Араблашган форсча сўз. Аслида «إِسْتَفْرَهْ»[истафроҳ] бўлган. Ибн Дурайд эса «У аслида «إِسْتَرْوَهْ» [истарваҳ] бўлиб, бу ҳолатда нотўғри ёзилган. Тўғриси эса феҳлавий тилида келганидек «إِسْتَوْرَهْ» [иставраҳ] бўлишидир», дейди. Агар бу «الإِسْتَبْرَقُ» сўзини тасғир ёки синиқ жам қилинса тасғирда «أُبَيْرِق» [убайриқ], кўпликда «أَبارِق» [абориқ] бўлиб, “син” ва “та” ҳарфлари тушиб кетади.[5]
Араб тилига четдан кирган сўзларни арабларнинг сўзларида бир калимада келмайдиган икки ҳарфнинг қўшилиши билан ҳам билишимиз мумкин. Бу ҳақида Ибн Дурайд «Агар одатда араблар битта калимада ишлатмаган ҳарфлардан тузилган бирор мабний сўзни кўрсанг у араб тилига бошқа тилдан кирганлигини биласан ва бемалол рад қила оласан»[6], деган.
Бу ҳарфлар икки турга бўлинади:
1) арабча сўзда умуман жамланмайдиган ҳарфлар.
2) арабча сўзларда жамланади бироқ, тузилишида ўзига хос тартибда келадиган ҳарфлар. Шу тартибдан бошқача келса, араб тилига четдан кирган бўлади.
Биринчи тур, яъни бир арабча сўзда бирга келмайдиан ҳарфларга мисоллар:
Волийнинг яқинлари ўроқ илдизни йўниб унинг ичига етиб боргани каби унинг (молини) емираверади охири тугаб битиради.
Иккинчи тур, арабча сўзларда жамланса ҳам, тузилишида ўзига хос тартибда келиши шарт бўлган ҳарфлар:
бўлади. Жаволиқий айтади: «Арабларнинг сўзларида [дол] ҳарфидан кейин [зай] ҳарфи келмаган. Келган бўлса ҳам, у исм четдан кирган бўлади. Масалан:الهنداز [ҳиндаз]المهندز [муҳандиз] шулар жумласидан».[26]
(Муҳандиз) муҳандис (инжинер) дегани. У [ҳиндаз] сўзидан иштиқоқ қилинган. Арабча сўзларда [дол]дан кейин [зай] келмагани учун уни [син]га айлантирилган»[27].
Демак, биронта сўзнинг араб тили вазнидан чиқиши четдан кирганига далолат қилади. Бу ҳақида Ибн Саййидиҳ «الكركدن»[каркадану][35] сўзини арабча деб ҳисобламайман, чунки у араб вазнларидан биронтасига тушмайди»[36], деган. Яна «Лисон ул-араб» китобида «القرصطون» сўзи чет тилидан кириб қолган сўз, чунки «فعلّونا» ва «فعلّولا» вазнлари арабча эмас»[37], дейилган.
Арабча бўлмаган вазнлар:
Фаюмий «فانيذ» калимасининг таржимасида, «Араб тилида «فاعيل» вазни йўқ. Шунинг учун бу (فانيذ) чет тилидан кириб қолган сўздир. Луғат олимлари ҳам китобларида келтирмаган», дейди.
2 – «فاعُل» вазнида бўлган исмлар. Бунга мисол қилиб «آجر», «آنك», «آمل», «كابل» сўзларини келтиришимиз мумкин. Фаюмий «الآنك» калимасини таржимасида бундай дейди: «Баъзилар «آنك» лафзи «فاعُل» вазнида. Арабчада [айн]и даммалик «فاعُل» вазнида бўлган исм йўқ».
3 – «فُعالِل» вазнида бўлган исмлар. Бунга «سرادق» ва «جوالق» каби исмлар мисол бўлади.
Роғиб «سرادق» [суродиқ] лафзи ҳақида «Бу асли форсча сўз бўлиб, араблашган. Уларнинг тилларида араб тилида учинчи ҳарфи алиф, ундан кейин икки ҳарф келадиган муфрад сўз йўқ».
4 – «فَعْلِل» [фаълил] вазнида бўлган исмлар. Бунга «نَرجس» сўзи мисол бўлади.
Жаволиқий бу «نَرجس»[наржис][38] сўзининг таржимасида, «Араб тилида унинг ўхшаши йўқ. Агар қадимги шерларда فَعلِل вазнида бўлган исм келса, уарабча бўлмайди. Чунки у ясама сўздир», дейди. Шунинг учун ҳам баъзи луғат олимлари «نَفْعِل» вазнига мос келиши учун унинг [нун] ҳарфи зоида деганлар.[39] Бундай вазнлар жуда ҳам кўп. Бизнинг имкониятимиз чеклангани учун уларнинг асосийларини келтириш билан чекланди.
Юқорида ўтган қоидалардан мустасно равишда жуда камдан кам ҳолатда асли арабча бўлган сўзлар шу ажнабий вазнда келади. Мисол учун араблар «الآجور» сўзинини араблаштирганидан кейин [вов] ҳарфини тушуриб «آجُر» деб таффуз қилган. Бу вазн «فاعل» [фаъул] вазни бўлиб бўлиб у арабча вазнларнинг бирортасига мос эмас. Ҳолбуки «الآجور» лафзи аввал арабча вазнга тўғри келарди. Араблаштиргандан кейин араб тилидаги мавжуд бўлган «عاقول» вазнига илҳоқ (яъни, асли ундан эмас, лекин шунга нисбат) қилинган.[40]
Баъзан араблашган битта сўзнинг бир неча кўриниши борлигини кўришимиз мумкин. Мисол учун «فرند», «برند» сўзларини олиб қарасак, уларда сўзларнинг фақат биринчи ҳарфлари ўзгаряпти. Яна «ميكائيل» «ميكائل» ва «ميكئل» [микоийл][41]сўзларида эса ҳарфларнинг ўрни алмашиб, баъзан тушиб қоляпти. Демак, бу ҳолат ҳам ушбу сўзларнинг асли арабча эмаслигини билдиради.
Қуйида яна шунга ўхшаш сўзлар келтирилади:
|
|
|
|
|
|
Жаволиқий «اسرائيل»[исроил][43] калимасининг таржимасида «اسرائين» сўзини келтириб, бу сўз ҳам «اسرائيل» сўзининг кўринишларидан бири ҳисобланади, дейди. Араблар шунга ўхшаш ўзларининг тилида йўқ бўлган бирор бир сўз учраса уни турли хил кўринишда талаффуз қилганлар. Масалан, «بغداد» калимасини «بغداذ» ва « بغدان» деб талаффуз қилганлар.
Жавҳарий «ابريسم»[ибройсам][44] калимасининг таржимасида, «Бу араблашган сўз бўлиб,унда уч хил[45] кўриниш бор. Араблар бошқа тилдан кирган сўзни ўзгартириб талаффуз қиладилар», дейди.
Ибн Дурайд ҳам «كافور»[каафуур][46] сўзи баъзи ўринларда «القفور» ва «القافور» кўринишида келгани учун уни соф арабча сўз эмас, деб билган.[47]
[1] Ибн Манзур. Лисонул араб.– Қоҳира: Булоқ, 1308ҳ. (حزرق)
[2] Ясмин осимлиги, каштали кўйлак
[3] Шу китоб.–Ж.17.– С.73.
[4] Ибн Дурайд. Жамҳарот ал-луғат.– Ҳиндистон: Ҳайдаробод, 1355ҳ.– Ж.3.– С.499-503.
[5] Абу Мансур Жаволиқий, таҳқиқ доктор Абдурраҳим. ал-Муарраб.– Дамашқ: Дорул қалам, 1990.– С.108.
[6] Ибн Дурайд. Жамҳарот ал-луғат.– Ҳиндистон: Ҳайдаробод, 1355ҳ.– Ж.1.– С.9.
[7] Абу Мансур Жаволиқий, таҳқиқ доктор Абдурраҳим. ал-Муарраб.– Дамашқ: Дорул қалам, 1990.– С.100.
[8] Бир жамоа одамлар
[9] Бўйни ёғон киши
[10] Каклик
[11] Гипс
[12] Тарози
[13] Илгак,чангак
[14] Сават
[15] Қалам чиқиндиси
[16] Иккиси бир маънода нарса пишириладиган това
[17] Азҳарий. Таҳзиб ал-луғат.– Қоҳира: Дорул кутуб ал-мисрий, 1967.– Ж.12.– С.274.
[18] Тоғара
[19] Мана шу асар.– Ж.12.– С.272
[20] Мана шу асар.– Ж.12.– С.272
[21] Замахшарий. ал-Фоиқу фий Ғорибил-ҳадис.-Ж.1.- С.33. "Мактабатуш шомила"
[22]Абу Мансур Жаволиқий, таҳқиқ доктор Абдурраҳим. ал-Муарраб..– Дамашқ: Дорул қалам, 1990.– С.100.
[23] Муртазо Зубайдий. Тожул арус.– Қоҳира: Дор ал-кутуб, 1307ҳ.– Ж.7.– С.59.
[24] Ибн Дурайд. Жамҳарот ал-луғат.– Ҳиндистон: Ҳайдаробод, 1344.– Ж.2– С.327.
[25] Абу Мансур Жаволиқий, таҳқиқ доктор Абдурраҳим. ал-Муарраб..– Дамашқ: Дорул қалам, 1990.– С.100.
[26] Ўша шу асар.– С.100.
[27] Ғша шу асар.– С.100.
[28]муваффақиятсизлик
[29]сув томчиси
[30]одам аъзоси
[31] Жалолиддин Суютий. ал-Музаҳҳар фи улум ал-луғат ва анваиъҳа."Мусо ал-Бобий ал-Ҳалабий".– Ж. 2.
– С.272.
[32]ҳурсанд, тўкин-сочин ҳаёт
[33]ХУРОСОН. Милодий учинчи-ўн саккизинчи асрларда ҳозирги Эроннинг шимолий-шарқий қисми, Марв воҳаси, ҳозирги Туркманистон жанубидаги воҳалар, Афғонистон шимоли ва шимолий-ғарбий қисмини бирлаштирган минтақа номи. Ўтмишда Парфия давлати маркази бўлган. Сосонийлар давридан бошлаб Хуросон номи билан маълум. Бугунги кунда Эронда Туркманистон ва Афғонистон билан чегарадош Хуросон вилояти бор, маркази Машҳад шаҳри.
[34] ун ва ёғдан тайёрланадиган ширинлик
[35] Каркидон
[36] Ибн Саййидиҳ. ал-Мухассас.–Қоҳира: Булоқ.– Ж.7.– С.57.
[37] Ибн Манзур. Лисонул араб.– Қоҳира: Булоқ, 1308ҳ. (قرصطن)
[38]наржис гули
[39]Жавҳарий. Тож ал-луғати ва сиҳоҳул аъробийя, таҳқиқ Аҳмад Абдулғофур Аттор.–Қоҳира: Матбааъ ал-Адабийя, 1995. (نرجس)
[40] Сибавайҳ. ал-Китоб.–Қоҳира: Булоқ.– Ж.2.– С.342.
[41]Мийкоил (а.с). Сур чалишга масъул қилинган фаришта.
[42]Бу сўз фиқҳ китобларида “байъул урбон” деб ишлатилади. Амр ибн Шуайбдан у киши боболаридан ривоят қиладилар: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам байъул урбондан қайтардилар. Абу Абдуллоҳ: “байъул урбон” бир ҳайвонни юз динорга сотиб олаётганда, унга заклатга икки динор беради ва "Уш бу ҳайвонни сотиб олмасам мана бу икки динор сенга қолади" дейди.
[43] Исҳоқ (а.с)нинг ўғиллари Яъқуб (а.с)нинг бошқа исмлари.
[44]шойининг бир тури
[45]اِبْرِيْسِم [ибрийсим], ,اِبْرَيْسَم اِبْرَيْسُم [ибройсам, ибройсум], اِبْرِيْسَم [ибрийсам].
[46]хушбўйўсимлигик
[47]Ибн Дурайд. Жамҳарот ал-луғат.– Ҳиндистон: Ҳайдаробод, 1355ҳ.– Ж.1.– С.401.
ИСМОИЛОВ АБДУЛАЗИЗ
Имом Фахриддин ар-Розий ўрта мазхсус
ислом билим юрти 116- курс талабаси