Аррозий ўрта махсус билим юрти

​​Бугун 24 октябрь - United Nations Day - Бирлашган Миллатлар

​​Бугун 24 октябрь - United Nations Day - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти етти миллиардлик инсоният оиласи, ягона уйимиз бўлмиш она-еримизга ғамхўрлик қилиш йўлида фаолият юритади" - Пан Ги Мун, БМТнинг собиқ бош котиби. “БМТ куни” деб ном олган ушбу кунда ташкилот ва унга аъзо давлатлар 1945 йилда БМТ Устави тасдиқланган санани нишонлаб келади. Бу кун 1971 йилда ташкилотнинг Бош Ассамблеяси томонидан аъзо давлатларга ушбу санани байрам сифатида нишонлашни тавсия қилган. Ушбу халқаро ташкилотга бугунги кунда 193 та давлат аъзо бўлиб, унинг асосий органлари: Бош ассамблея, Хавфсизлик Кенгаши, Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш ҳамда Халқаро суд ҳисобланади. Бундан ташқари, дунё бўйлаб БМТнинг бир қатор иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар соҳаларда фаолият олиб борувчи ЮНЕСКО, Юнисеф, Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти каби махсус ташкилотлари ҳам фаолият олиб боради. Бутун дунёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва яшаш шароитларини яхшилаш каби мақсадлар –Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятининг негизини ташкил этaди. Бундан ташқари, давлатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳам ташкилот бош мақсадларидандир. Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотига 1992 йил мустақил давлат сифатида аъзо бўлган. Кейинги йили эса Тошкентда БМТнинг ваколатхонаси иш бошлаган.