Аррозий ўрта махсус билим юрти

Ислом бағрикенгликка асосланган дин

Тарихда миллатчилик ирқчилик балоси катта урушларга сабаб бўлиб хақларнинг бошларига оғир кулфатларни солганлигига кўплаб мисоллар мавжуд. Бугунги кунда айрим қўшни мамалакатларда тарихдан сабоқ чиқармасдан ҳали хануз миллатчиликни давом этиши, фан техника тараққиёт этган бир даврда ҳам юз бериши ачинарли ҳолат бўлиб, бу нарса оғир оқибатларга олиб келмоқда. Айрим ҳолатлада эса миллатлар ўртасида жанжал чиқариш уларни ўртасини бузиш шу орқали ташқаридан туриб давлатлар ривожини издан чиқаришга қаратилган ҳаракатлар ҳам борлигини истисно қилиб бўлмайди. Буни 2010 йилда Қирғизистонда бўлиб ўтган воқеалардан кўрса бўлади. Бунинг оқибатида қанча бегунох одамларни қони тўкилиб умри хазон бўлди. Миллатчилик бир халқнинг хақ хуқуқларини поймол булиб унинг эркини йўқолишига олиб келади. Шуларни эътиборга олганда мустақиллик шарофати билан халқимизнинг асрий орзулари ушалди. Жумладан мустақил Ўзбекистонимизда яшаётган ҳар битта миллатларнинг хақ хуқуқлари тикланиб ҳамма миллатларнинг тенглиги конституция билан белгилаб қўйилди. Ҳар битта миллатнинг миллий урф одатлари тиллари, маросимлари тўла тукис бажаришга имкон яратилди. Мамлакатимизда яшаётган миллатларнинг миллий марказлари фаолият олиб бориб уларнинг ўзбек миллати билан бап баробар тенг хуқуқли яшаб мехнат қилиш имконияти яратиб берилди. Юртимизда яшаётган оз сонли миллатларнинг ҳам ўз она тилларида китоблари чоп қилиниб уларнинг тилларида мактаблар фаолият олиб бормоқда. Мустақил ватанимизда барча халқларнинг эмин эркин бахтиёр дўстона хаёт кечириши Ўзбекистонлик ҳар бир инсон учун фахрланса арзийди. Бу нарса халқимизнинг ўзаро дўст биродар тинч тотув яшашлигига асосий гаров бўлиб хизмат қилмоқда. Бу нарса юртимизда олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг нихоятда тўғри эканини ўтган вақт исботлаб берди.

Шунингдек конституциямизда ягона мафкурадан вос кечилиб умум эътироф этилган нормалар ва миллий кадриятларимиз асосига яратилган. Маълумки ягона мафкура тарихда куп оғир оқибатларга олиб келган. Бу нарса хур фикрлиликни йўқотилишига айниқса бошқа мафкураларга қарши турли чораларни олиб боришга олиб келади. Жумладан дахрийлик ғояларига йўғрилган мустабид совет тузуми ўзлари эътироф этмайдиган ҳар қандай қарашлари рад этиш билан кифояланмади. Балки уларни синф сифатида тугатишга, жисмонан йўқ қилишгача бориб етишди. Бунга ўтган асрнинг йигирманчи ўттизинчи йилларида қизил болшевиклар томонидан хеч қандай гунохсиз фақатгина иймон эътиқоди учунгина қанчадан қанча миллатимизнинг кўзга кўринган зиёлилари, олиму фозил кишилари қатағон қурбонларига айлантирилди. Ушбу мафкура Асрлар давомида шаклланган қадриятларимзни йўқотишга ҳам тиш тирноғи билан қарши курашди. Бил акс қора ниятли қизил империянинг ҳамма нарсани инкор этувчи ғояси охир оқибатда таназзулга юз тутиб, ўзлари тарих сахнидан ўчиб йўқ бўлиб кетишига олиб келди.

Хақиқат қарор топиб мустамлака занжирлари узилиб халқимиз халқимизнинг 100 йилдан ортиқ кутган мустақиллик кунига яратганни ўзи етказди. Ватан озодлиги, шахснинг хақ хуқуқлари, ўз йўлини ўзи танлаш имконига, виждон эркинлиги хуқуқларини қўлга киритдик.Шу жумладан конституциямизда виждон эркинлиги кафолатлаб қўйилди. Унинг эътиқоди туфайли камситиш, хуқуқларини поймол қилишга йўл қўйилмаслиги қонунан белгилаб берилди. Бунинг натижасида юртимизда барча динлар вакиллари тўй байрамларида бир бирлари билан борди келди қилишлари мустақил ўзбекистонимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг дўстона, ҳамжихат, бахтиёр хаёт кечиришига асос бўлмоқда.

Муқаддас Ислом динмизнинг эзгу ғоялари ҳам шуни тақозо этади. Динимиз азалдан инсониятга асл мурувватни, диндошларига, ҳатто бошқа дин вакилларига эҳтиром ҳамда бағрикенглик билан муносабатда бўлишни ўргатиб келган ва келмоқда. Маълумки, Ислом ўзидан аввалги самовий динларни (яҳудийлик, насронийлик) шунчаки ҳурмат қилиш билан чекланмай, ўша дин аҳлларига чексиз мурувватлар кўрсатган. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қонун билан мустаҳкамлаб қўйган. Маданият ва анъаналарига эҳтиром билан қараган. Асрлар давомида бу қоидаларга амал қилиб яшаган мусулмонлар бир-бирларига ва ҳатто ораларида яшайдиган ажнабийларга, аҳли зимма (бошқа дин вакиллари) га ҳам мурувватнинг мислсиз намуналарини кўрсатиб, бутун инсониятга ибрат бўлишди.
Чунки бу Аллоҳ таолонинг амри эди, Унинг расули умматга берган кўрсатма эди. Аллоҳ таоло марҳамат этади: «Эй мўминлар, бирон қавмни ёмон кўришингиз ҳаддингиздан ошишингизга тортмасин» (Моида, 2); «…Ораларингизда аҳду паймон бўлган қавмга келиб қўшилган ёки сизлар билан урушиш ҳам, ўзларининг қавми билан урушиш ҳам жонига тегиб, олдингизга келган кимсаларга (тегмангиз!)» (Нисо, 90). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда эса: «Халқнинг барчаси Аллоҳнинг измидадир. Уларнинг Аллоҳга маҳбуброғи аҳлига наф берувчироғидир», дейилган (Баззор ривояти). «Ким аҳли зиммага бирор заҳмат етказса, қиёмат куни мени ўзининг душмани сифатида кўради» (Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснад»).
Мурувват, диний бағрикенглик Исломнинг тамал тоши эди, эътиқод ва динлар тарихидаги бир янгилик эди. Ислом илк давриданоқ собиқ динларга ҳеч қандай тазйиқ ўтказмади, турфа мазҳаб ва мафкураларга қарши таассуб этмади. Ислом биринчи кунларданоқ диний бағрикенгликнинг оламшумул шиорларини ўртага ташлади: «барча самовий динлар бир манба, бир булоқдан сув ичади, ҳамма пайғамбарлар биродардирлар, рисолатда улар ўртасида ҳеч қандай афзаллик йўқ, эътиқодга, динга мажбурлаш мумкин эмас, илоҳий диёнатларнинг барча ибодатхоналари ҳимоя ва мудофаа қилиниши керак, динлардаги ихтилофлар қотиллик ва адоватларга сабаб бўлмаслиги, яхшилик, силаи раҳмдан тўсмаслиги лозим» ва ҳоказолар.


Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бу борада Ислом умматигагина эмас, бутун инсониятга ибрат-намуна бўлдилар. У зот Мадинага ҳижрат қилганларида давлат ишларидаги биринчи амаллари ўша ерлик яҳудийлар билан уларнинг ақидаларини ҳурмат қилишга асосланган аҳднома тузиш бўлди. Жаноб Расулуллоҳ аҳли китобдан бўлган қўшнилари билан яхши муносабатда бўлар, ҳадя бериб, улардан ҳам қабул қилардилар. Мадинага Ҳабашистон насронийларининг вакиллари келганида, уларни масжидга тушириб зиёфат бердилар ва хизматларини қилдилар. Ҳаттоки Нажрон насронийлари келганида, уларга масжиднинг бир томонида ибодат қилишга ижозат бердилар. Халифа Абу Бакр Сиддиқ розийаллоҳу анҳу Шом фатҳига жўнаётган қўшинга шундай насиҳат қилган эдилар: «Болаларни, аёлларни, кексаларни ўлдирманг. Хурмо дарахтларига ўт қўйманг ва буталарни кесманг. Туяларни, бошқа ҳайвонлар подасини ўлдирманг… Сиз ўзга ишлар, охират дунёсига хизмат қилиш билан машғул одамларни учратасиз. Шунда уларни ўз ҳолига қўйинг…»

Иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу ўзга динларга хайрихоҳлиги, меҳр-муруввати ва адолатпарварлиги билан Ислом дунёсидан ташқарида ҳам маълум ва машҳур эди. Ҳазрат Умарнинг Қуддус ва Лудда насронийлари билан имзолаган хавфсизлик шартномасига мувофиқ шаҳардаги черковлар бузиб ташланмаслиги, мусулмонлар насронийларнинг ибодатхоналарини эгаллаб олмаслиги ва уларда ибодат қилмаслиги кафолатланган эди. Бу зот Байтул-Мақдисга фотиҳ сифатида кирганларида «Қуддус ал-Кубро» черковида туришганида аср намозининг вақти кириб қолади. Кейинчалик мусулмонлар буни далил қилиб черковни масжид қилиб олишмасин, дея бу ерда намоз ўқишдан бош тортгандилар. Шаҳар фатҳ этилганидан кейин кўп ўтмай, Несториан патриархи Иешуйаб Иккинчи дўстига ёзган мактубида шундай сўзларни битган эди: «Худо Ўзининг иродасини ато этган… бу араблар бизга ҳеч қандай зарар етказишмади. Ҳақиқатдан улар динимизга, руҳонийларимизга, черков ва узлатгоҳлармизга ҳурмат билан қарашди» (Ҳорун Яҳё, «Ислом террорни лаънатлайди», Тошкент, )

Ва яна аждодимиз Амир Темур ўз юришларини фақатгина адолат билан олиб борганликлари ҳамда бесабаб бирор давлат билан уруш олиб бормаганликлари ҳам маълум. У зот бизни юртимизга босқинчидик қилиб, вайронага айлантириб ташлаган Мўғуллурга ҳам шафқат қилди. Балки  босиб олган ҳар мамлакатни боғу бўстонга айлантиришга урғу берди.

Ислом номидан ўзларига динни ниқоб қилиб олиб бошқаларни куфрда айблаб уларни ўлдиришга,талашга, террор амалиётларини амалга оширишга фатво бериб хунрезликлар қилаётганларни, обод жойларни вайронага айлантираётганрларни иддаолари қай даражада динимизга ёт эканини юқоридаги мисоллардан билса бўлади.

 Яратган парвардигор юртимизни ёмон кўзлардан ўзи асраб, тинчлигимизни янада барқарор, халқимизни мехр оқибатли, дастурхонларимизни тўкин сочин айласин.

 

Урганч шаҳар “Фахриддин ар-розий”  ўрта махсус ислом билим юрти мудири  Д.Абдиқадиров