Аррозий ўрта махсус билим юрти

ОИЛА - МАЪНАВИЯТИМИЗ ТАЯНЧИ

Оила маънавияти, у оила аъзоларининг шахсий маънавиятларига асосланиб, миллат маънавий қадриятлари таъсирида юксалиб боради.

Биринчи президентимиз Ислом Каримов ўзининг "Юксак маънавият-енгилмас куч" китобида маънавиятга шундай таъриф берадилар: "Маънавият-инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишига чорлайдиган, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини ўйғотадиган беқиёс куч. Унинг барча қарашларининг мезонидир"[1]. Шунингдек, ушбу китобда "оиланинг маънавий олами", "оиладаги маънавий муҳит", "хонадондаги маънавий иқлим", "оила-маънавият қўрғони" тушунчалари бор. Ёш авлод тарбиясида маънавият бетакрор ва қудратли омил эканлиги ва долзарблигини зинҳор унутмаслигимиз лозим.

Оила аъзоларининг хар бири шахс сифатида муайян маънавий дунёга эга бўлиб, улар ўртасидаги яқин муносабатлар, мулоқотлар натижасида оилада ўзига ҳос оилавий маънавият юзага келади. Оила маънавиятида ота ва онанинг маънавий фазилатлари эр-хотинлик муносабатларининг шарқона юкори инсонийлик ва ахлоқийлик даражасини белгилаб беради. Оила маънавият олами ўзаро ҳурмат, қадрлаш, ҳамкорлик, муросасозлик, меҳрибонлик, раҳмдиллик, меҳр-оқибат, сабр-бардошлилик, инсон-севарлик, олижаноблик, катталарга хурмат, кичикларга иззат каби маънавий кадриятларни ўзида мужассамлаштириши муҳимдир. Бундай кддриятларнинг оилада эъзозланиши, бунга амал қилиниши оилада шундай маънавий мухит ва иқлимни яратидики, ўсиб келаётган авлод соф қалби ва онги шаклланишида ўта аҳамиятлидир.

Оила маънавий кўрғон бўлибгина колмай ёш авлод таълим-тарбиясининг илк масканидир. Биринчи президентимиз таъкидлаганларидек: "Инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк хаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёкарашини белгилайдиган мезон ва қарашлари яхшилик ва эзгулик, олийжаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир"[2]

Мухтасар қилиб айтганда, оила покликка ва софликка, икки томонлама муҳаббатга, садоқат ва вафодорликка асосланиши керак. Бу фарзандлар тарбияси учун муҳим омил ҳисобланади. Шахс маънавияти, унинг дунёқараши, эътиқодига кўникмалар мажмуи асосан оилада шаклланади. Шу маънода, оила-ҳақиқий маънавият ўчоғи ва кўрғони, мафкуравий тарбия омили ва муҳитидир. Бинобарин, миллий ғоямиз, мафкурамизга хос юксак туйғулар илк бор оила муҳитида сингади. Бу жараён боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри орқали амалга оширилади.

Оила унинг асрлар мобайнида сақланиб келаётган муқаддас анъаналари орқали ёшларда ватанга муҳаббат, иймон-эътиқод, масъулият, ватанпарварлик, инсонпарварлик, илмга иштиёқ, меҳнатсеварлик кўникмалари шаклланади.

 

Юсупов Ўткир

Имом Фахриддин ар Розий ўрта махсус

 ислом билим юрти мударриси

 

[1] Ислом Каримов "Юксак маънавият – енгилмас куч", "Маънавият", Тошкент, 2008 й.

[2] И.Каримов. "Юксак маънавият-енгилмас куч". Т."Маънавият" 2008 й. 52-бет