Аррозий ўрта махсус билим юрти

Коронавирус ҳақида ҳазил-мутойиба қилманг!

Ибн Халдун айтадилар: “Агар одамлар бало-офат вақтида кулгули гапларни кўп сўзлашганларини кўрсанг, камбағаллик уларни чулғаб, ғафлат, қуллик ва хорликдаги қавм эканларини билгин”.

Бундай синовлар пайтида Аллоҳнинг азамати ва қудратини масхара сўзлар билан қарши олмаслик керак. Барчамиз билиб олайлик, у (каронавирус) Аллоҳнинг аскарларидан биридир. Шу боис, Аллоҳдан янада кўпроқ офият ва саломатлик сўраш лозим.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Бизнинг балоимиз етганда ҳам тазарру қилмадиларми?! (Албатта тавба-тазарру қилишлари лозим эди), лекин уларнинг диллари қотиб қолган ва шайтон уларга ўзлари қилиб юрган ишларини чиройли кўрсатиб қўйгандир” (Анъом сураси, 43-оят), деб айтган.

Бало-офатлар ёғилганда ва вабо етганда Қуръони карим кўрсатмаси – мусулмон киши тавбасини янгилайди, истиғфорни кўпайтиради, дуо орқали тавба-тазарру қилади. Масхара ва хазиллардан йироқ бўлади. Чунки бундай ҳолатда ҳазил-мутойиба қилиш қалбнинг қаттиқлашиши ва шайтоннинг зийнатли кўрсатишидандир.

Аллоҳим! Бизга песликдан, жинниликдан, маховдан ва ёмон дардлардан паноҳ бер.

Аллоҳим! Биздан вабони кетказ ва ёмон дарддан сақла. Бизларни вабодан ва балолардан сақлагин, албатта Сен барча нарсага қодир Зотсан!

 

Манба: www.arabic.uz (Анвар Аҳмад)