Аррозий ўрта махсус билим юрти

АРАБ ТИЛИ ТАРИХИГА БИР НАЗАР

 

Жамиятдаҳечкандай воқеа, ходиса объектив заруратсизпайдо бўлмайди. Тил ҳақидаги илм грамматика - нахв яратилиши ва шаклланиши учун бирор бир тилни кимларгадир ўргатиш зарур бўлиб қолиши керак.

Қуръони карим арабларнингҚурайшқабиласиданозил бўлганимаълум. Бутилниарабларнингҳаммасиҳамтушунавермасэди. Исломдинининголамга тарқалиши араб тилиниўргатишнизарурқилибқўйди.

Манашундай объектив заруратнатижасидатариханжудақисқа муддатичида 1 асрданҳамкаммуддатданахв,яъни, араб грамматикасиилми (бундан кейин наҳв деб юритилади)шаклландиватакомилигаетди. Инсонияттарихидагибундайҳодиса,яънибирорбирилмнинг шу қадарқисқа вақтичидатакомилигаетиши бўлмаган.

Нахв илмининг манбалари хакида куйдагилар маълум.

1.  Араб олимларининг кўпчилиги ва Европа олимларидан Вейс, Мес. Лихтенштедтерс кабиларнинг фикрига кўра араблар нахв илмини мустакил равишда ўша пайтгача яратилган бошка илмларга таянмаган холда яратишган.

2.  Атокли немис арабшуноси Карл Броккелман ва унинг издошларининг тахминича араблар ўзларинингнахв илмини Арастунинг логика илмига таяниб яратишган. Чунки ундаги кўпгина тушунчалар мантик илми тушунчаларига тўғри келади.Масалан, мантик илмидаги номен вертум, тушунчалари билан хамоханг.

3.  Немис олими Фоллерснинг фикрича нахв кадимги хинд тили санскрит, Панини грамматикасига ўхшатибтузилган.Совет олимларининг бу хакдаги фикрини В.В. Звягенсев ўзининг 60- йилларда Москвада нашр килинган "История арабского язикознания" китобида баён этган:"Хар учаласи хам тўғри, лекин хар бирини аниқ  ва мукаммал деб топиш мумкин эмас".Нахв илми тарихига оид араб манбаларида бу илмнинг  яратилиши хакида кўпгина  ривоятлар бор. Уларнинг машхурлари: Амирулмуъминин Али (р.а) шаҳар  кезиб юрганда бир қори "Ат- тавба" сурасидаги 9-оятни қуйидагича ўқиётганини эшитиб колади. Бунда таржима шундай бўлади: "Аллоҳ  мушриклардан  ва ўз элчисидан безордир", аслида эса "Аллоҳ ва унинг элчиси мушриклардан безордир".Шундан кейин Имом Али (р.а) ўша даврнинг машҳур алломаси Абул Асвад Ад-Дуалийни ҳузурига чақириб деди: “Мен шунчаликка боради деб ўйламагандим. Сен тил ҳақида шундай бир илм яратгинки, у араб тилининг Конун Коидаларини ифода этсин. Одамлар Куръони Каримни ўқишда бундай хатоларга йўл қўймасин. Масалан, сўз, исм ё феъл ёхуд харф бўлади ва хоказо”.

Бирканчамуддатданкейин Абу Асвад ад Дуалийкоидалар тўпламиниолибкелади. Али унданбунимадеб сўраганда"Мен ўша сиз айтган"дебжавобберади. Шунданбошлабнаҳв арабларнингтилхакидагикоидаларидебаталабошланди. Шунга кўра Абу Асвад ад-Дуалийбиринчи араб наҳвчисиҳисобланади.Унинг ёзган асари эса афсуски бизгача етиб келмаган. Бир қанча тарихий манбаларда айтилган фикрга кўра бу асар анча мукаммал асар бўлган. Ундан кейин катор олимлар бу борада иш олиб бордилар. (Ал Мубаррад, Юсуф Сиддиқ, ал-Ҳалил ибн Аҳмад ал-Фароҳидий,Сибавейҳи, Аъмаш  ва бошкалар). Булардан ал-Фарохидий хижрийнинг иккинчи асрида яшаб ижод этди ва араб тилшунослиги ривожига катта хисса қўшди.

 Бизгача етиб келган  шоҳ асарлардан Сибавейҳининг “Ал-Китаб” асаридир. Сибавейҳи ўзи форс бўлишига қарамай араб тилини мукаммал ўрганган. 32 ёшларида у Ал-Халил Ал-Фароҳидийга шогирд тушиб ундан наҳв илмининг сирларини ўрганади. Сибавейҳининг Ал-Китаб асари 565 бобдан иборат бўлиб, араб наҳвининг ҳамма асосий қонун қоидаларини баён этади.

Сибавейҳидан кейин наҳв илми билан шуғулланган олимлар асосан “Ал-Китаб”даги қоидаларни бошқа сўзлар билан таъриф этиш, бошқа мисол билан тасдиқлаш орқали ўрганишарди.Сибавейҳининг асари мукаммаллиги сабабли ундан кейинги даврдаги тилшунослар кўпроқ наҳв билан эмас, балки товушлар илми, луғатшунослик каби илмлар билан шуғулланиб кўпгина асарлар яратишди.

Сибавейҳининг вафотидан кейин унинг шогирдлари нахв илмини ўрганишни давом эттиришди. Ўзларига яраша тўгарак, мактаблар ташкил этдилар.

Худди шу даврда Ирок жанубида яна битта маданият маркази Куфа шаҳри ривожланиб кўп соҳаларда, шу жумладан наҳв илмида Басра рақобат қила бошлади. Куфадаги наҳвчилар дастлаб Ар-Раусий, кейинчалик унинг шогирди Ал-Кисаий бошчилигида ўз мактабларини шакллантирдилар. Уларнинг баъзи масалаларга ёндошишлари басраликлардан бир мунча фарқ килар эди. Шунга кўра наҳв илми тарихида Басра-Куфа мазҳаблари пайдо бўлди. Бу иккала мазҳаб ўртасидаги ихтилофларга сабаб бўлган 116 та масала Ат-Табарийнинг асарларида жамланган.

Бу рақобат нахв илмининг ривожига анча таъсир кўрсатди. Бир икки асрдан сўнг ихтилофга сабаб бўлмаган муҳим масалалар маркази Боғдодда ҳам наҳвчиларнинг тўгараклари ҳосил бўлгани сабаб бўлиб, улар ўртасидаги ихтилофлар сусайиб борди ва бу мазҳабларбирлашиб кетди. Юқорида таъкидланганидек наҳв илми Қуръони каримни тўғри ўқиш, дини исломни тушуниш учун дунёга келган.

Рахимов.У

Имом Фахриддин ар Розий ИЎМБЮ мударриси