Аррозий ўрта махсус билим юрти

КАРАНТИН КОИДАЛАРИГА АМАЛҚИЛИНГ!

Бутун дунё аҳли бугунги кунда катта муаммога дуч келди. Коронавирус деган бало инсоният бошига ёпирилди, минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Бу кўзга кўринмас, қўл билан ушлаб бўлмас бало Республикамизга ҳам кириб келди. Кундан кун сон жиҳатидан ўсиш жараёни кузатилмоқда. Бироқ ҳар бир нарсанинг бошланиши, йўқ бўлиши, тамомила тугатилиши ёхуд бартараф этилиши муқаррар. Чунки Коронавирусга ўхшаш пандемиялар тарихда содир бўлган ва инсоният бу борада катта азият чекиш билан бирга анча тажрибага ҳам эга. Ҳаммамизга маълумки бугунги кунда жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус COVID-19 ни пандемия деб эълон қилди. Дунё миқёсида тарқалиб бораётган хатарли касалликка пандемия дейилади. Динимиз ҳар бир киши имонини, жонини, молини, обрўсини ва наслини сақлашликка буюради. Бу касаллик эса инсонларнинг жонларига дахл қилаётганини ҳамма билиб турибди. Инсон жонини сақлаши учун албатта касалликдан сақланадиган чораларни кўриши керак. Тарихда баъзи мусулмонлар оммавий бало бўлган касалликлардан сақланишга сусткаштлик қилганлари учун қишлоқ қишлоқ мўминлар оиласи билан ўлиб кетганлар. Бунга тарихдан қуйидаги мисолни келтирамиз. «Ироқда Усмонийлар даврида колиро вабоси тарқади. Яҳудий раввинлари яҳудийларни уйдан чиқмаслигини таъйинлади. Яҳудийлар уйларидан чиқишмади. Улар ўлим(вабо) дан қутилиб қолишди. Мусулмонлар ўз етакчиларига мурожаат қилишганда улар: «Бизга Аллоҳ ёзганидан ўзга нарса етмайди», дейишди. Кўп мусулмонлар қирилиб кетди. Баъзи қишлоқлар ёппасига ўлиб кетди». Вабо ва шу каби тез тарқаладиган касалликлар чиққан жойга кирилмайди ва қаттиқ зарурат бўлмаса, у ердан чиқиб кетилмайди. Тиббий соҳа вакиллари кўрсатмаларига тўла амал қилинади. Мана шу шартларга амал қилиб, вабо, ўлат ва шу каби касалликлардан вафот этган мўмин-мусулмонлар шаҳидлик мартабасини топадилар. Коронавирус (COVID-19) касаллиги шиддат билан тарқалиб унинг географик ҳудуди кенгаяётган ва одамлар орасида уни юқумли касаллик эканлиги ваҳимаси кучаяётган пайтда дунё ислом уламолари бу касалликнинг шаръий муолажаларини эслатмоқдалар. Республикамизда Президентимизнинг қатъий ва кескин чора-тадбирлари туфайли коронавируснинг кенг тарқалишининг олди олинмоқда. Ишончимиз комилки, коронавирус балоси халқимизнинг жипслиги ҳамда юксак онги туфайли тез кунларда батамом бартараф этилади. Бу касалликка чалинмаслик учун санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш, ўзининг ички ва руҳий иммунитетини кўтариш, хотиржамликка берилмаслик ва ваҳимага тушмаслик, инфекцияга нисбатан лоқайд бўлмаслик керак. Ички иммунитетни кўтариш учун қизилмия илдизининг дамламаси, ўрик қоқи, занжабил (имбир) дамламаси, сарсабил (гиёҳ) истеъмол қилиш, седана ва зира истеъмоли, лимон, асал истеъмолини тавсия қилинган. Энг асосийси руҳий тушкунликка тушмасликдир. Аллоҳ таоло юртимизни тинч ва осмонимизни ўзи мусаффо айлаб, ушбу синовлардан чиройли ўтишимизни ўзи насиб қилсин. М.Юнусхўжаев ЎМИБЮ Мударриси.