Аррозий ўрта махсус билим юрти

МАНҚУРД БЎЛМАНГ!

Дунёнинг турли минтақаларида рўй бераётган қонли низолар, қарама қаршиликлар, террорчилик хуружлари халқоро хавфсизликка тахдид солаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Айниқса, яқин Шарқ мамлакатлари, айниқса қадим Сурия заминида неча йилдан бери  давом этаётган диний низолар барчамизни огоҳлик ва ҳушёрликка чорлайди. Негаки, бу минтақада содир бўлган ва бўлаётган қонли фожиаларда  муқаддас динимиз айрим ғаламис, манфаатпараст, ёвуз кучлар тамонидан ниқоб қилинаётгани айни хақиқатдир.

Айнан шу минтақадаги низолар ҳозирда диний экстремизм ва халқаро терроризм дунё мамлакатлари учун нафақат ташқи, балки ички хавфсизликка дахлдор масалага айланди. Сабаби диний экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотларижангарилик усуллари билан ҳокимият учун курашувчи гуруҳларни шакллантириш, уларни ҳар тамонлама қўллаб- қувватлаш ва рағбатлантиришга уринмоқдалар.

Мазкур ёвуз кучларнинг бош қуроли – асосий воситаси халқаро тармоғи бўлиб қолмоқда. “Ахборот асри” деб аталаётган замонамизда халқаро интернет тармоғини беҳудага “Ўргимчак тўри” дейишмайди. Негаки, бу восита орқали дунёнинг қай бурчагида содир бўлган ҳодиса бирор сония ичида барча мамлакатларга тарқалади. Интернетнинг қулай ва тезкор ахборот воситаси эканлигидан айрим шахслар ғоят устамонлик билан фойдаланишмоқда. Интернет экстремистик тўдалар бош ғоявий қурол воситасини беминнат ўтамоқда. Биз чин маънода таҳликали деб атаётган замонимизда интернет тармоғи орқали тарқалаётган ғаразли маълумотлар, вайронкор ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар ҳали онги тўла шаклланиб улгурмаган, ҳар нарсага ишонувчан ёшларни ўз домига беихтиёр тортаётгани ачинарли ҳол.

Компютерда ёки оддийгина қўл телефонида интернетнинг бирорта ижтимоий  тармоғига кирган ўсмир минг чақирим узоқда туриб турли ёлғонлар, бўҳтонлар орқали ўзини алдашаётгани, аврашаётганини дархол англай олмайди. Балки, интернетдаги жозиба кучи уни ўзига аста –секин  маҳлиё қила боради. Ёлғон ахборот ортидан тинмай оқиб келаётган галдаги ёлғонлар унинг мурғак дунёқарашини емира  боради.  Ёвуз кучлар, айниқса, муқаддас динимизнинг арконларини  бузиб талқин қилиш орқали ўз ниятларига етишишни кўзлайдилар. Улар ёшларни ўз сафларига  алдаб чақиришда Қуръони каримда нозил бўлган бир қатор оятлардаги айрим сўзларни – шариатимиздаги ахкомларни ўзларигамаъқул келган йўсин  ва усулда  шарҳлашади. Шу таҳлит “жиход”, “хижрат” каби исломий тушунчалар  тамомила бошқача мазмун ва моҳият ташийдиган кучга айланади.

Албатта ҳар бир инсон қаердан, қандай маълумотларни олмасин, албатта текшириб кўриши, аниқлаштириши, яъни бир кўриб, эшитганига кўр – кўрона эргашмаслиги керак. Яшаш макони номаълум, шахси ҳам ноаниқ қандайдир даъватчининг сохта алдовларига “лаббай”- деб жавоб бериш аслида эътиқод сустлиги, эътиқод илмини яхши билмасликдан келиб чиқади. Айнан шу сабабдан бундай кишининг ақидаси ноқис бўлиб қолади. Динимиз таълимотига кўра агар ақида бузуқ, эътиқод ботил бўлса, кишининг барча иши – амали  беҳуда кетади ва ўзи охир оқибат разолат ва залолат ботқоғига ботади.     Соғлом эътиқод, яъни ўз она Ватанига садоқат, қадриятларга хурмат, ота-боболар динига ишонч шахснинг баркамоллигини таъминлайди. Бундай соғлом эътиқод жамиятнинг барқарор бўлиши учун ҳам муҳимдир.  Кишилар эътиқодининг софлиги тинчликнинг бардавомлигини таъминловчи омилдир. Аксинча, бузуқ эътиқодли кишидан хавфли одамнинг ўзи бўлмайди, негаки улар ҳар қандай тубанликдан қайтишмайди. Бу ҳар қандай давр важамият учун ғоят катта тахдиддир.

Юртимизда ахборот технологиялари тараққиёти ғоятда юқори. Аммо, ҳамма гап ундан қандай фойдалана билишда.

Фарзандларимизнинг бўш вақтларини қандай ўтказишини  назорат қилсак, уларнингинтернетдан нима мақсадларда фойдаланаётганини билиб, бу борада тўғри йўл кўрсатсак,  шундагина азиз ўғил-қизларимизнинг сохта, пуч алдовлар қулига айланиб, разолат ботқоғига ботиб қолмасликларини олдини олган бўламиз. Бу энг аввало ўзимизнинг тинч-хотиржам яшашимиз, жамиятимиз барқарорлигининг энг муҳим кафолати бўлади.

М.Юнусхўжаев

Имом Фахриддин ар-Розий ЎМИБЮ мударриси