Аррозий ўрта махсус билим юрти

Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг хотималари қандай бўлганини биласизми?

Ўғиллари Абдурраҳим Шаъровий ҳикоя қилади:

"Отам шифохонада эдилар. Биз олдиларига кирдик. Бироз вақт ўтиб, отамнинг аҳволлари ўзгара бошлади. Кейин "Аллоҳ Аллоҳ" дедилар ва юқорига тикилиб, "Хуш келибсиз, эй саййидим Иброҳим, хуш келибсиз саййида Зайнаб, хуш келибсиз саййидимиз Ҳусайн, хуш келибсиз фалончи, хуш келибсиз фалончи" деб кўплаб солиҳ валийларнинг исмларини айтдилар. Кейин бирдан "Аллоҳ Аллоҳ Аллоҳ. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ ва ашҳаду аннака Муҳаммад Росулуллоҳ" деб жонлари узилди. "Ашҳаду аннака Муҳаммад Росулуллоҳ"ни бармоқларини юқорига ишора қилган ҳолда айтдилар".

Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтган Шаҳодатнинг маъноси: "Гувоҳлик бераман, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Гувоҳлик бераман, албатта, сиз, эй Муҳаммад, Аллоҳнинг Расулисиз".

Умрини Дин, Қуръони Карим тафсири хизматига бағишлаган олимнинг хотималари ана шундай гўзал бўлган эди. 

Аллоҳ таоло бизга ҳам шундай гўзал хотима берсин!

http://t.me/nozimjonuz