Аррозий ўрта махсус билим юрти

УЙДА МАВЛУД ЎҚИТИШ

Ассалому алайкум! Ойим мавлуд ўтқизмоқчилар, мен излаш хизматидан мавлуд ҳақидаги саволларни қидириб ўқиб уларга ўтқизмасликларини айтдим. Опамлар эса ҳамма қилишадику отин ойилар рухсат берганку гуноҳкор бўлиб қолмагин деганлари ўйланиб қолдим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Халқимизда мавлид тўғрисида нотўғри тушунча бор. Ҳар қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сийратларини ўрганиш учун мажлис ташкил қилиш мумкин. Бу қайсидир ўринда вожиб, қайсидир ўринда савобли амал ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтиришимиз фарз амал, келтирган суннатларига амал қилишимиз ҳам керак. Албатта буларни сийрат дарслари каби мажлислар ташкил қилиниб ўрганилади. Шундай бўлса шак-шубҳасиз жоиз. Аммо ўзи ҳам тушунмайдиган, эшитувчилар ҳам тушунмайдиган (хусусан қишлоқ аёлларини араб тилини ўқишини биламиз), уни ўқиб ҳеч қандай фойда олмай кетиш нотўғри. Отин ойиларга ҳам тез-тез шунда мажлислар уюштириб аёлларга хос (ҳайз, нифос, эр тутишдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари) масалаларни тарғиб қилиш керак. Баъзи бир жойларда эртаклар ўқиб савоб бўлади дейб тушунадиган аёллар бор экан. Бу нотўғри. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати