Аррозий ўрта махсус билим юрти

Макка фатҳидан сўнг ҳижрат йўқ

Мазҳабсиз такфирий жамоалар намоёндалари томонидан ўзларига қўшилмаган ва улар турган жойга ҳижрат қилмаганларни кофирга чиқариш холатлари ҳали ҳануз учраб келмоқда. Бу холат тарихда Хаворижлардан ажраб чиққан Азрақийларда рўй берган эди. Улар ўзларига қўшилиб ҳижрат қилмаганларни кофирга чиқаришган. А.Зуфар ҳижрат масаласида унга берилган саволда Европа мамлакатларига хам ҳижрат қилишга рухсат берган. Савол туғилади. Европа мамлакатлари христиан динидаги мамлакат бўлса, мана шунданам соҳта салафийларнинг фатволари қай даражада тутуруқсиз эканлигини билиш мумкин. Айниқса Исломнинг беш аркони эмин эркин бажарилишига имкон яратилган юртимиздан ҳижратга чақириқлар мутлақо асоссиз. Айниқса охирги йилларда динимизга , мўъмин мусулмонларни ибодатларини эмин эркин бажаришга берилаётган эркинлар, мўъмин мусулмонларга ва динимиз муқаддасотларига юртбошимиз томонларидан кўрсатилаётган эхтиром тахсинга сазовор. Шунча кўриб кўрмасликка олиш, яна эски ноғорасини чалиб одамларни ҳижратга чақириш калтабинликдан бошқа нарса эмас. Аслида улар ҳижрат қилишга чақираётган жойларни такфирчилар томонидан қонга ботирилгани, мусулмонларни ёш болалари, аёллари, қариялари қирилиб кетаётганлиги сабабли ўз фарзанд оилаларини жонини сақлаш мақсадида милионлаган Суриялик ва Ливиялик инсонлар Европага такфирчиларнинг қонхўрликларидан қочиб, ўз ватанлари, уй жойлари, мол мулкларини ташлаб қишнинг совуғида, ёзнинг жазирамасида уйсиз Европанинг турли мамлакатларида хору зорликда яшашга мажбур бўлишмоқда. Яна улар барча айбни Башар Асад хукуматига тункамоқчи бўлишади. Такфирчиларнинг хуружидан олдин бу мамлакат тинч ободон исломнинг барча бешта арконлари бажарилиб турган, масжид –мадрасалар фаолият кўрсатиб турган мамлакат эди. Туниснинг Зайтуна университети устозларидан Фарид Ал Божи ўзини Суриянинг пойтахти Дамашқ шаҳрида етти йил таълим олганини, Сурия такфирчилар иддао қилганларидек куфр диёри эмаслигини Алмаёдин каналига берган интервью айтган эди. Ушбу, ақийдада ҳаддан ошиб ғулувга кетганлар «ҳижрат қилмаганлар кофирдир» деган гапни одамлар ичида кенг тарқатиб келишади. Уларнинг етакчилари Аллоҳ таоло «Нисо» сурасидаги ушбу оятни далил қилиб келтириадилар: «Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганларга фаришталар: «Нима қилаётган эдинг-лар?» – дерлар. Улар: «Ер юзида бечора эдик», дерлар. «Аллоҳнинг ери кенг эди-ку, ҳижрат қилсангиз бўлмасмиди?!» – дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой!»(97-оят). Аслида эса, Тафсир Бағавийда ушбу оят, исломга кирган, аммо ҳижрат қилмаган, Бадр жанги куни Макка мушриклари сафида мусулмонларнинг зиддига чиқишиб, жангда ўлдирилган Қайс ибн Фокиҳ ибн Муғира ва Қайс бин Валид ибн Муғиралар хақида туширилгани келитирилади. Чунки Аллоҳ таоло Пайғамбаримизнинг ҳижратларидан кейин мусулмонларнинг исломини фақт ҳижрат билан қабул қилди. Макка фатх қилингандан сўнг ҳижрат бекор (насх) қилинди. Набий саллоллоҳу лайҳи васаллм “ Макка фатхидан сўнг ҳижрат йўқ” дедилар. (Бағавий тафсири) Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратлари, ҳижрат тўғрисида берилган саволларга берган жавобларида қуйидагиларни келтирганлар. Ҳаким ибн Муовиядан, у отасидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг барчаси мусулмонга ҳаромдир. Улар икки бир-бирига ёрдамчи биродардирлар. Аллоҳ Азза ва Жалла мушрикдан, мусулмон бўлганидан кейин токи у мушрикларни тарк қилиб мусулмонларга келмагунича, амални қабул қилмайди», дедилар». Насаий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган. Уларнинг гапларига раддия: Улар далил қилиб келтираётган оят ва ҳадис қўрқитиш маъносидаги матнлардандир. Бу каби оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш учун асл ҳукмларга қайтилади. Асл ҳукм бўйича, аҳли тавҳид дўзахда абадий қоладиган кофир бўлмайди. Имом Муҳаммад ибн Исмоил ас-Санъоний ўзининг «Субулус Салом» номли машҳур китобида юқоридаги ҳадис ва унинг маъносидаги бошқа ҳадисларни шарҳлаб бўлганидан кейин, қуйидаги ҳадиснинг шарҳида айтади: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган. «Бу ҳадис умумий ва ўзидан олдин келган ҳижратга далолат қилувчиларини насх қилувчидир, дейдилар. Шу билан бирга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бўлган арабларни Ўзлари томон ҳижрат қилишга амр қилмаганлар ва ўз юртларида туришларини инкор қилмаганлар». Бу, такфирчиларнинг гапига кучли раддиядир. Ушбу далиллар соҳта салафийларнинг оят ва хадисларни ўз раъйлари билан зоҳирига қараб хукм олаверишлари мана шунқа кўплаб ихтилофларга, улар орқасидан тушунар тушунмас адашиб қолаётган холатлари мавжуд. Соҳта салафийлар иддаоларига кўр кўрона ишониб кетавермасликларини сўраб қоламиз. Д.Абдуқадиров “Имом Фахриддин ар-Розий” ислом билим юрти мудири