Аррозий ўрта махсус билим юрти

Дунёдаги энг мард инсон

Дунёдаги энг мард ва олийжаноб инсон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. У зот алайҳиссалом қачон қизлари Фотима розияллоҳу анҳо кирсалар ўрниларидан туриб кутиб олар ва у кишини ўзларига муносиб жойга ўтқизар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туяда кетаётган аёлларни назарда тутиб, туя етакловчига “Рифқон билқоварийр” (Шишаларни синдириб қўйма! Оҳиста юр!) деганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг ожизалигини, нозик хилқатлигини ҳисобга олиб, уларни "Шишалар" деб атамоқдалар. Шунинг учун туяларни оҳиста ҳайдашни тайинламоқдалар. Шиша қўполлик сабабли синганидек, аёлнинг ҳам қўпол муомала сабабли қалби синиб қолиши эҳтимоли бор экан. Оиша онамиз кундошлари юборган таомнинг лаганини уриб синдириб, овқат ерга тўкилганда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам индамасдан синган лаганни бирлаштириб, унга тўкилган таомларни тўплаганлар ва меҳмонларга таомни узата туриб, "Онангиз рашк қилди" деганлар. "Меҳмоннинг олдида ҳам шундай қиласанми? Ўзингни босиб олсанг бўлмайдими? Мени ноқулай аҳволга солиб қўйдинг" демаганлар. Демак, аёлга бақириб, қўпол гапириб, сўкиб, камситиб, ҳақорат қилиш мардлик, эркаклик белгиси эмас экан. Балки, уларнинг нозиклигини, қовурғанинг қийшиқ жойидан яратилганини, рашк туйғуси ҳамма аёлларда борлигини ҳисобга олиш керак экан. Шундай бўлгач, аёлни уриб, тепиб, қўлини қайириб, сочидан тортиб, судраб дўппословчиларни ким дейиш мумкин?! http://t.me/nozimjonuz