Аррозий ўрта махсус билим юрти

Аллоҳ таоло макон ва замондан олий бўлган Зотдир

Аҳли Сунна вал-Жамоа деганда, ҳозирги кунда энг катта жамоа бўлган ва суннатга тўғри амалқилиб келаётган Мотуридий ва Ашъарийлар тушунилади.

Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари борасидафикрлашни, улар ҳақида кўп гапиришни, баҳс-мунозара қилишни хуш кўрадиган, Аҳли сунна валжамоадан оғишган тоифа вакиллари ҳар қандайнарсадан беҳожат бўлган Аллоҳ субҳонаҳу ватаолони осмонда деб бот-бот таъкидлаб келадиларва шундай дейишни ақиданинг устувор рукнисифатида кўрадилар. Бунинг учун аҳли сунна валжамоанинг мужтаҳидларини ҳам “Аллоҳосмонда!” деганлар, деб туҳмат ва бўҳтон қилиб, оммани чалғитиб келадилар. Жумладан, Абдулло Зуфар тахаллусли шахс томонидан ҳам ушбу сўзлар айтилгани ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Албатта, мужтаҳид имомларимизнинг бундай деганлари борасида ҳеч қандай ишончли ва аниқ далил йўқ ва бундай деб айтмаганлар ҳам. Аксинча, Аҳли сунна вал-жамоа: “Аллоҳ таоло бирор маконда ўрин олишдан холидир”, - дейдилар (Бадъул аъмолийнинг ўзбекча шарҳи – эътиқод дурдоналари).

Аслида динда, айниқса, Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари борасида баҳс ва мунозара қилмоқлик ўта хатарли ҳисобланади. Жумладан, Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи ва салламдан:

تفكروا في كل شيء ، ولا تفكروا في ذات الله

“Ҳар бир нарса тўғрисида фикр қилаверинг, аммо Аллоҳ таолонинг зоти тўғрисида фикрюритманг!”, деган ривоят мавжуд (“ал-Жомеъ ас-сағир”, 2/3345).

Саҳобаи киромлар, тобеинлар ва табаъа тобеъинлар ҳам бу тарздаги саволларни бериш жоиз эмаслигини айтганлар. Имом Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Аллоҳ қаерда деб сўраган кишига жавобан: “Қаердани тайин қилган зотга нисбатан қаерда дейилмайди”, деганлар. Кейин яна айтганлар: “Бирор макон йўқлигида ҳам Аллоҳ бор эди”. Аввал қандай бўлган бўлса ҳозир ҳам шундайдир. Яна у кишига айтилди: “Аллоҳ қаерда? деган саволга қандай фикрдасиз?”. Унга айтилади: “Аллоҳ таоло халқ яратилишидан олдин ва бирор макон йўқлигида ҳам бор эди. У ҳар бир нарсани Яратувчисидир". Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳ бирор макон йўқлигида ҳам бор эди, сўнг маконни яратди”. У азалий сифатларида маконни яратишидан олдин қандай бўлса ўшандай. У зотга зоти ва сифатларида ўзгариш жоиз эмас.

Демак, Аллоҳ қаерда ёки қайси маконда деган савол бидъат ва бунга жавоб ҳам ўз-ўзидан бидъат эканлиги очиқ баён қилинган.

Бундай саволларни қалбида шак-шубҳа бўлган кишилар беришини Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Оли Имрон” сурасининг 7-оятида:

“У сенга китобни туширган зотдир. Ундамуҳкам–ойдин оятлар ҳам бор ва улар китобнинг аслидир ва муташобиҳ оятлар ҳамбор. Қалбларида ҳидоятдан оғиш борлар, фитнамақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадидаундан муташобиҳ бўлганига эргашадир. Унингтаъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда собит бўлганлар эса, унга иймонкелтирдик, барчаси Роббимиз ҳузуридандир, дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эсларлар” –деб баён қилган.

Бу ояти каримада муҳкам оятларни қўйиб, муташобиҳ оятларга, фитна илинжида унинг таъвийлини ва маъносини очиқ баён қилинишини таъвил қиладиган кишилар иймонсиз кишилар эканлиги баён қилинди. Улар мўминлар ичида фитна чиқариш учун шундай оятлардан фойдаланадилар ва Аллоҳ қаерда деган саволни берадилар.

Мўминлар соддалик қилиб бу тарздаги саволларга жавоб бериш ўрнига Аллоҳ бундай кимсалар ҳақида Қуръони каримда нима деганига назар солсинлар ва эҳтиёт чорасини кўрсинлар. Аллоҳ таоло макон ва замондан олий бўлган Зотдир. Муташобиҳ яъни, маъносида махфийлик бўлган оятларни Аллоҳ ўзининг доно Зотлигига кўра ҳақиқий мўъминлардан қалбларида шак бўлган иймонсизларни ажратиш учун ва яна ўзигагина аён бўлган ҳикматлар учун нозил қилгандир.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин, омийн!

ЗАЙНИДДИН ЭШОНҚУЛОВ – ЎМИ Самарқанд вилоят вакили