Аррозий ўрта махсус билим юрти

Аёлининг тилидан Шайхул Ислом Муҳаммад Тақий Усмонийнинг бир кунлари

Бомдод намозидан кейин ҳожам билан юришга чиқамиз. 07:30 да нонушта қиламиз. Кейин ҳазрат 08:00 дан 10:00 гача «Саҳиҳул Бухорий»дан дарс берадилар. Мен ҳам шу вақтда уй ишларимни қиламан.

Ҳожам уйга 10:00 да қайтиб, 12:00 гача китоб ёзиш учун ноутбукларида илмий иш олиб борадилар. 

Ишлари 12:00 дан 14:00 гача давом этади. Пешин намозидан кейин 14:15 атрофида бирга тушлик қиламиз. Кейин 1 соатча дам оламиз.

Кейин ҳожам асргача иш хоналарида (офисларида) вақтларини ўтказадилар. Асрдан шомгача бўлган вақт «оилавий соат» ҳисобланади. Ҳожам, оила аъзоларимиз йиғилиб жам бўлганидаги вақтга жуда жиддий ёндошадилар. Кейин яна шомдан хуфтонгача ўз ишлари билан машғул бўладилар.

Китоб ёзадиган бўлсалар, ёзадиган китоблари учун изланиш олиб борадилар. Шомдан кейин ҳожам билан 10-15 дақиқалик мутолаа вақтимиз ҳам бор. Бу мутолаа вақтимизга невараларимиз ҳам қўшилишлари шарт. Кейин ухлагунларига қадар ишларини давом эттирадилар.

__
P.S: Эътибор берган бўлсангиз, ҳазратнинг илмий ишлари оила аъзоларига вақт ажратишига тўсиқинлик қилмас экан. Ҳазрат аёли билан эрталабки юришни қилганларидек, аср ва шом намозлари орасидаги вақтни фақатгина оиласига ажратар эканлар.
                                     
«Сенда Роббингнинг ҳам ҳаққи бор, нафсингнинг ҳам ҳаққи бор, аҳлингнинг (аёлингнинг) ҳам ҳаққи бор. Ҳар бир ҳақдорга ҳаққини бергин»

Имом Бухорий, «Рўза» китоби, 52

© Абдуллоҳ Раҳим таржимаси