Аррозий ўрта махсус билим юрти

МУҲАББАТ ҚОЗОНИШ

Ассалому алайкум! Эрини муҳаббатини қозониб, доимо эрини қалбида бўлишни истаган аёллар учун динимизда дуолар борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Албатта бор. Улар динларини ўрганиб, шариатга мустаҳкам амал қилсалар Аллоҳ эрининг қалбига аёлининг муҳаббатини солиб қўяди. Аёллардан бири айтади.Узоқ пайт Набий соллаллоҳу алайҳиссаломдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу: 
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ 
"Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ зота байнина, ваҳдинаа субулас саломи" деб зикр қилинган дуони айтиб юрдим. Илгари бу дуога эътиборсиз бўлган эканман.Субҳоналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим. Сизлар ҳам ушбу дуони ёдлаб олинглар.Уйларимизни ва сизларни уйларингиз аҳволини Аллоҳ ислоҳ қилсин!Дуонинг маъноси қуйидагича: Аллоҳим! Қалбларимиз орасини улфат қил, ораларимиздаги муносабатларни ислоҳ қил ва тинч-омонликка бизни йўлла! Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати