Бутунжаҳон араб тили иттифоқи Марказий кенгаши аъзолигига ўзбек олими сайланди
Arroziy / 16-02, 2021
Ҳазрат Шайх Фаридуддин Атторнинг “Тазкират ул-авлиё” китобида келган мухтасар нақлга диққат қиламиз.
* * *
“Наклдирки, бир гал Довуди Тойи ҳазратлари Жаъфари Содиқнинг ҳузурига келди ва:
– Эй Аллоҳнинг Расулининг авлоди! Менга бир ўгит берингким, кўнглим қорайди, – деди. Жаъфари Содиқ айтди:
– Ё Або Сулаймон! Сен замонанинг зоҳидисан. Сенга менинг ўгитим на ҳожат!
Довуди Тойи деди:
– Эй Пайғамбар авлоди! Сизнинг бутун халойикдан афзаллигингиз бор ва барчага ўгит бермоқ сизга вожибдир!..
Жаъфари Содиқ айтди:
– Эй Або Сулаймон! Мен кўрқаманки, қиёмат кунида Бобом ҳазратлари менга таъна қилиб: «Нечун менинг жамиъи суннатларимга риоят этмоқ хаққини тўлиқ адо этмадинг!” – демасмиканлар!.. Бу иш саҳиҳ бир нисбат ва қувватли бир насаб билан бўлмас! Бу иш хақиқий амал билан бўлгай, токи ҳазрати Ҳак таъолога лойиқ бўлсин!..
Довуд йиғлади ва: «Эй Бор Худоё! Зуваласи нубувват сувидан йўғрилган, улуғ бобоси Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), улуғ момоси ҳазрати Фотиматуз-Заҳро (розияллоҳу анҳо) бўлган бир зотки шунчалик ҳайронликда бўлса, Довуд ким бўлибдию унинг ҳоли ва Ҳақ таъолога қилган амаллари не бўлгай!?» – деди”.
* * *
Эй азизлар! Бу хохсорона насиҳат бизга ҳам етарли бўлса керак.
Ё Раббимиз! Бизга Ҳабибинг муҳаббатини абадий қилиб насиб айлагин!
Соллаллоҳу ъало Муҳаммад!
Соллаллоҳу алайҳи ва саллам!
Мирзо Кенжабек