Аррозий ўрта махсус билим юрти

16 ноябрь – “Халқаро диний бағрикенглик куни» муносабати билан “Миллатлараро ва динлараро тотувлик- фуқаролар ҳамжихатликинг асоси”

2019 йил 16-ноябр куни Урганч шаҳар Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида 16 ноябрь – «Халқаро диний бағрикенглик куни» муносабати билан “Миллатлараро ва динлараро тотувлик- фуқаролар ҳамжихатликинг асоси” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда билим юрти мударрис ва талабалари билан бирга УрДУ тарих факультети В.Сапаев ўқитувчиси ҳам иштирок этди.

Тадбирни билим юрти мудири Д.Абдуқодиров бошлаб, 16 ноябрь – “Халқаро диний бағрикенглик куни”нинг мазмун-моҳияти ва унинг аҳамиятини, юртимизда бугунги кунда 16 та конфессияга эътиқод қилувчи 130 дан ортиқ миллат вакилларининг тинч-тотув, бирдамликда яшаб келаётганлиги, юртбошимиз томонларидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг нечоғлик тўғри эканлигини бугун нафақат юртимизда, балки бутун дунёда тан олиниб, катта давлат рахбарлари томонидан эътироф этилган ҳолда, Ўзбекистон тажрибасидан фойдаланишни таклиф этилиши бежиз эмаслигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг В.Сапаев сўзга чиқиб, толерантлик ва унинг маънавий ва хуқуқий асослари ҳақида талабаларга маълумотлар бериб ўтди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида диний бағрикенглик масалаларининг ёритилишига тўхталиб ўтилди. Маъруза давомида шарқ алломаларининг маърифатпарварлар ва жадидчиларнинг қарашларидан мисоллар келтирилди.

 

Билим юрти матбуот котиби:             М.Юнусхўжаев