Аррозий ўрта махсус билим юрти

Имом Фахриддин ар-Розий ЎМИБЮда “Юқумли касалликлар ва улардан огоҳ бўлиш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди!

Юқумли касалликлар  табобатнинг энг долзарб муаммоларидандир. Ер юзида ҳозирги вақтда миллиардлаб одамлар у ёки бу юқумли касалликни бошидан кечиради. Тиббиёт ходимларининг сайи ҳаракатлари натижасида  баъзи касалликлар (poliomielit) бутунлай бартараф қилинган бўлсада, баъзи касалликлар билан касалланиш даражаси юқорилигича қолмоқда. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш  ташкилоти  маълумотига кўра, дунёда ҳар йили  “meningokok klimeningit” билан оғриган  300000 нафар ҳолат қайд қилинса, шундан 30000 нафари ўлим билан тугайди. Вабо касаллиги 2005-йилда Россия ва бошқа МДҲ мамлакатларида кўплаб қайд қилинган.
Мазкур касалликлар айни вақтда бутун дунёга тарқалиб Инсонлар учун хавф туғдирмоқда бунинг мисоли бугунги кунда Хитойда тарқалган ”ҚОРОНА” вируси ҳам шулар жумласидандир.
29-январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Урганч шаҳар Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида билим юрти устозлари хамда талабалар жамоаси иштирокида “Юқумли касалликлар ва улардан огоҳ бўлиш” мазмун-моҳиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Имом Фахриддинар-Розий ўртамахсус ислом билим юрти мудири муовини У.Рахимов сўзга чиқиб йиғилишни очиб бериб сўзни СЭОМ врачи В.Таморовага берди.
В.Таморова ҳозирги вақтда мунтазам учраётган юқумли касалликлар ҳамда уларнинг профилактикаси ҳақида талабаларга маълумотларини айтиб ўтди. Бундан ташқари талабаларга шахсий гигиенага амал қилиш, мунтазам спорт билан шуғулланиш, иммунитетни кучайтирадиган маҳсулотларни истеъмол қилиш, соғлом ҳаёт тарзини олиб бориш каби маълумотлар берилди.  Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус

ислом билим юрти матбуот хизмати.