Аррозий ўрта махсус билим юрти

Ийдул Фитр-2020: Дунё мамлакатлари Рамазон ҳайити байрами бошланишини эълон қилдилар

Бутун дунё Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида турган бир пайтда миллионлаб одамлар Covid-19 вирусининг глобал тарқалишидан кейин ўз уйларида қолмоқдалар. Рамазон якунлашар экан, ойни кузатиш қўмиталари турли мамлакатларда Ийдул фитр байрами бошланиш кунини эълон қилдилар. Қуйидаги давлатлар байрамни аллақачон эълон қилишган.

 

Саудия Арабистони

Саудия Арабистони 2020 йил 23 май шанба Рамазоннинг охирги куни ва 24 май якшанба Ҳайитнинг биринчи куни, 1441 йил Шавволнинг 1-куни бўлишини эълон қилди.

Керала, Ҳиндистон

Якшанба куни Ҳиндистоннинг Керала штатидаги мусулмонлар Рамазон ҳайитини нишонлайдилар. Диний раҳбарларнинг таъкидлашича, Рамазон 30-куни шанбага тўғри келганлиги сабабли, ой якшанба куни кўринишини маълум қилдилар.

Индонезия

Астрономия марказига кўра, Индонезия ва Малайзия 24 май якшанба Ийдул Фитрнинг биринчи куни эканлигини расман тасдиқладилар.

Туркия

Хабарларга кўра, Шавволнинг ҳилоли жума куни Туркияда кўрилмаган, шундан кейин мамлакат 24 май, якшанбани Ийдул Фитрнинг биринчи куни деб эълон қилган.

Австралия

Австралия Миллий Имомлар Кенгаши 23 май шанба куни Рамазоннинг охирги куни ва 24 май якшанба куни Шаввол ойининг биринчи куни, шунингдек Ийдул Фитр байрами бўлишини эълон қилди.