Аррозий ўрта махсус билим юрти

ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДАДИР

Жорий йилнинг 7 март куни Урганч шаҳар "Имом Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом билим юртида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди.
Дарҳақиқат, аёлнинг нафосати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги асос бўлиб келади. Шу боис ҳам Қуроън ва ҳадисларлда ҳам она ва аёлни эъзозлаш борасида кўрсатмалар келган. Дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир. Зеро Уламоларимиз айтадики,ҳар-бир улуғ шахс орқасида бир аёл туради.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Муҳтарам Призидентимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёевнинг хотин-қизларни сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони вилоятимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Фармонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, қонуний манфаатларини ҳимоялаш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар белгиланган.
Тадбирда билим юрти мудири Д.Абдуқадиров сўзга чиқиб, билим юртида хизмат қилаётган хотин қизлардан иборат ходималарни баҳор аёми билан табриклади ва  эсадалик совғаларини топширди.

Билим юрти матбуот хизмати