Аррозий ўрта махсус билим юрти

Ўқув ва машғулот тренинглар ўтказилмоқда

Жорий йил 21 декабрдан 27 декабрга қадар “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг 12.12.2019 йил 01А/194-сонли ҳамда билим юртининг 18.12.2019 йил 01А/135-сонли буйруқлари асосида қишки таътил вақтида билим юрти педагог ўқитувчилар учун ўқув жараёнига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва методлар, ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув семинар тренинглар ташкил этиш белгиланган.

 

Шу муносабат билан шу кунларда билим юрти ўқитувчилари учун ўқув семинар тренинглар ўтказилмоқда. Ўқув семинарга Урганч давлат университетидан малакали мутахассислар ва педагоглар жалб қилинган.

 

“Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус 

ислом билим юрти матбуот котиби