Аррозий ўрта махсус билим юрти

Ўрта махсус ислом билим юртлари-мадрасаларга кириш учун қайси фанлардан имтиҳон топширилади?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртлари учун қабул жараёнлари энди бошланади. Почтамизга абитуриентлар томонидан ўрта махсус ислом билим юртлари билан боғлиқ саволлар келиб тушмоқда. Шунинг учун, ўтган йилги қабул жараёнларига оид маълумотларни тақдим қилмоқдамиз. Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йили учун қабул қилинадиган ҳужжатлар тўплами ва кириш имтиҳонлари ўзгариши мумкин. Агар маълум бир ўзгаришлар киритилса интернет орқали эълон қилинади. Қабул ҳайъатига абитуриентлар тақдим этадиган ҳужжатлар: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги). Кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади: – Хорижий тил (тест синови); – Тарих (тест синови); – Маънавият ва маърифат (тест синови). Ўрта махсус ислом билим юртларига умумий ўрта таълим маълумоти тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус, касб-ҳунар коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади. Ўрта махсус ислом билим юртлари телефон рақамлари: 1. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371) 244-48-27; 2. “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371) 299-24-11; 3. “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро ш., (0365) 224-10-11; 4. “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро ш., 221-77-44; 5. “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти, Китоб шаҳри (0375) 54-27-425; 6. “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти, Андижон ш., (0374) 228-00-91; 7. “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти, Наманган шаҳри (0369) 226-60-60; 8. “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти, Урганч ш., (+99895) 606-92-55, (+99895) 602-92-57; 9. “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти, Нукус ш., (0361) 229-03-26, 229-03-20.