Аррозий ўрта махсус билим юрти

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ, МУФТИЙ УСМОНХОН АЛИМОВ ҲАЗРАТЛАРИ ВА ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА РАИСИ “ИМОМ ФАХРИДДИН АР-РОЗИЙ” ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Хоразм вилоятига сафарлари давомида Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти фаолияти билан танишиб, устоз ва талабалар билан мулоқот қилдилар. Мулоқот очиқ руҳда бўлди. Муфтий ҳазратлари бошчиликларидаги аввал ушбу мадраса учун ажратилган янги бинонинг таъмирлаш лойиҳаси билан яқиндан танишдилар ва ўзларининг муҳим тавсияларини бердилар.
Ташриф доирасида барча мударрис ва талабалар билан Абдуғофур Аҳмедов ва муфтий ҳазратлари суҳбат ўтказиб, Абдуғофур Аҳмедов талабалар етук илимларни олиб адашган тоифаларга раддия берадиган олимлар чиқиши керак дедилар.
Муфтий ҳазратлари  Ҳақ таолонинг берган неъматларига шукр қилиш, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, диний ва дунёвий илмларни мустаҳкам эгаллаш, келгусида халқимиз ва динимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиш зарурлигини таъкидлаб, Мударрислар давлатимиздаги тинчлик хотиржамлик неьматини дарс жараёнида мисоллар билан тушунтириб беришни тавсия қилдилар.
Айниқса бугунги кунда дин номидан жиноят қилаётган тоифаларга қарши курашиш учун зарур илмларни пухта ўрганиш ва уларнинг нотўғри даъволарида раддия бериш қобилиятига эга бўлиш энг долзарб вазифалардан эканини алоҳида қайд этиб, Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган “Мотрудийя таьлимоти ўтмиш ва бугун” конфиренсияси мисолида тўлиқ тушунчалар бериб ўтдилар.
Талабалар тадбир сўнггида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Имом Фахриддин ар-Розий

ўрта махсус ислом билим юрти

матбуот котиби