Аррозий ўрта махсус билим юрти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Ҳар бир даврда сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва маънавий-маърифий йўналишларда ислоҳотлар ўтказиш эҳтиёжи бўлади. Бундай вазиятни дунёдаги кўплаб халқлар, мамлакатлар турли даврларда турфа шаклда бошдан кечирган. Долзарб муаммолар ечимини топишда давлат раҳбарлари, сиёсий етакчилар ўз имкониятлари, бошқарув услубларидан келиб чиқиб ёндашган.
Жумладан, дунё давлатчилик тарихида алоҳида ўрин тутган, Амир Темур салтанатида ҳокимиятни бошқаришда кенгаш ва машваратлар ўтказиш тамойилига қатъий амал қилинган. Хусусан, “Темур тузуклари”да “Давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш, тадбир ва машварат билан, қолган бир улушини эса қилич билан битирдим” дейилади.
Ана шу қадим анъананинг мантиқий давоми сифатида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидир.
Мазкур Мурожаатнома халқимиз томонидан жуда катта қизиқиш билан кутиб олинди. Бугун эса, жойларда унинг тарғиботига бағишланган учрашувлар, тадбирлар ўтказилмоқда.
 28 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Урганч шаҳар Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида ҳам билим юрти устозлари хамда талабалар жамоаси иштирокида Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда дастлаб, Мурожаатнома видеоси иштирокчиларга намойиш этилди.
Шундан сўнг, Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти мудири Д.Абдиқодиров сўзга чиқиб йиғилишни очиб бериб сўзни  Ўзбекистон  Республикаси Олий мажлиси депутати К. Жуманиязовга берди.
К. Жуманиязов Мурожаатнома мазмун-моҳияти, Президент томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар ҳақида маълумот бериб ўтди. Уни ҳаётий мисоллар билан тушунтирди. Ривожланган мамлакатларда давлат раҳбарининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ривожланишнинг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан Парламентга мурожаат мустақил Ўзбекистонимизни барча жабҳаларга ривожлантириш стратегияси белгилаб берилганини алоҳида мисоллар билан келтириб ўтди. Президентимизнинг Парламентга Мурожаатномаси, бошқалардан фарқли ўлароқ мустақил ватанимиз иқтисодини янада ривожлантириш, чекка худдудаги аҳолини турмуш шароитини яхшилаш хамда камбағалликни бартараф этиш, ватан тараққиётига асосий хисса қўшувчи интелектуал ёшларга замонавий таълим бериш шароитларини яратиб бериш, энг асосийси ватанга сидқидилдан халоллик билан хизмат қилишдек улуғ мақсадлар илгари сурилгани билим юрти мудири Д.Абдуқадиров томонидан йиғилиш якунидв таъкидланди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус

ислом билим юрти матбуот хизмати.