Аррозий ўрта махсус билим юрти

“Ўзбекистонда диний эркинлик яхшиланиб бормоқда…”

АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича Элчиси Самуэл Дейл Браунбек: “Ўзбекистонда дин эркинлиги бўйича вазиятни яхшилаш учун чоралар кўрилди ва бу қадамлар давом этмоқда», деб эътироф этган.
Бу ҳақида унинг Www. editorials.voa.gov  веб-сайтида эълон қилинган интервьюсида айтиб ўтилган.
Самуэл Браунбек жорий йил июнь ойида АҚШ Давлат Департаментининг Халқаро диний эркинликлар тўғрисидаги ҳисоботида Давлат котиби Майк Помпеонинг ўтган йили ўз фуқароларининг диний эркинликларини таъминлаш борасида ижобий қадамлар қўйган мамлакатлар ҳақидаги фикрларини эслаб ўтди.
– АҚШ Давлат департаментининг Халқаро диний эркинликлар тўғрисидаги ҳисоботида Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича бир қатор қадамлар қўйилгани ва бу ишлар давом этаётгани, у Ўзбекистонда бўлиб диний арбоблар билан ажойиб музокаралар ўтказгани, шунингдек рўйхатдан ўтмаган диний гуруҳларга қарши 2019 йил давомида Ўзбекистонда бирорта ҳам салбий ҳолат бўлмагани, бундай амалиётлар 2018 йилда 114 та, 2017 йилда эса 240 марта қайд этилгани айтиб ўтган эди, – деди.

✅Самуэл Браунбекнинг ўзи ҳам Ўзбекистон ҳукуматини диний эркинликлар бўйича муҳим чоралар кўраётганини мақтаб, бу борада олға силжишни истаган раҳбарият билан ишлаш жуда ёқимли эканини айтиб ўтган.

Шунингдек, элчи Браунбек ўтган йили Ўзбекистонда диний муассасаларга рейдлар ўтказилмагани, мусулмонлар билан бир қаторда бошқа дин вакилларига ҳам шароитлар яратилаётгани, хусусан мамлакатда саккизта черков рўйхатдан ўтказилганини айтиб ўтди.
Элчи Браунбекнинг таъкидлашича, диний эркинлик ва инсон ҳуқуқларининг таъминланиши – мамлакатнинг иқтисодий фаровонлиги, хавфсизлиги ва бошқа имтиёзларга эришиш учун кенг йўл очади.

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати