Аррозий ўрта махсус билим юрти

Урганч шаҳар Имом Фахриддин Ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида 5 та муҳим ташаббус юзасидан мусобақа ташкил этилди

       ЎМИнинг 2020 йил 12 март куни №791-сонли хатида Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ш. Мирзиёев томонидан  2019 йилнинг 19 март санасида  ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни санъат, маданият, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаси ва маданиятини шакллантириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари  бўйича 5 та муҳим ташаббусни  амалга ошириш  вазифаси белгиланганлиги таъкидланиб, шунга кўра билим юртида     ҳафталик  ташкил қилиш вазифаси берилди.    

      Шу муносабат билан билим юртимизда 12-14 март кунлари  5 та муҳим ташаббус юзасидан  ҳафталик  ташкил қилинди.

Ҳафталикни ўтказишни ташкиллаштириш билим юрти ММИБМ ўринбосари У.Рахимов зиммасига юклатилди. Жисмоний тарбия фани ўқитувчиси З. Рўзибоев, информатика фани ўқитувчиси С.Содиқов. АРМ мудири М. Авезовлар масъул қилиб белгиланди.

        Ҳафталик давомида  жисмоний тарбия ва спорт, ахборот технологиялари, китобхонликни кенг тарғиб қилиш соҳалари  бўйича мусобақалар, беллашувлар, китоб тақдимотлари ўтказилди

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати