Аррозий ўрта махсус билим юрти

ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти мударрислар жамоаси Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига укалари Бадриддинхон Темирхон ўғлининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг чеккан заҳматлари, тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли-аёли, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Билим юрти ўқитувчи-мударрислари номидан муфтий ҳазратларига ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
 
Билим юрти матбуот хизмати