Аррозий ўрта махсус билим юрти

Хорижлик зиёратчилар умра амалларини адо этишга киришди (фото)

Кеча, 4 ноябрда қарийб саккиз ойлик танаффусдан кейин хорижлик зиёратчилар умра амалларини адо этишга киришди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги маълум қилди. 

Илк зиёратчилар покистонлик ва индонезияликлар бўлди, улар Саудия Арабистонига 1 ноябрь куни келган эди. Белгиланган қоидага мувофиқ зиёратчилар уч кунни карантинда ўтказишди. 

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли чет элликларнинг умра зиёратига келиши февраль ойининг охирида тўхтатилган эди.

Манба: Azon.uz