Аррозий ўрта махсус билим юрти

“ШЎРОЙИ ИСЛОМИЯ” ТАШКИЛОТИНИНГ 1917 ЙИЛ 9 МАЙДА ЧИҚАРГАН ҚАРОРНОМАСИ

Ушбу вақтларда қиморбозлик, баччабозлик, беданабозлик, какликбозлик, хурус (хўроз) уруштурмоқ, тухум уруштурмоқ тўғрисига аксари фуқароларимиз машғул ва овора бўлуб, ўз тегишли бечорачилик ишларидан қолиб, ушбу хил нолойиқ ишларнинг ўзларига муносиб билиб, касб қилиб олганлари тўғрисидан, ушбу тўғрилар уламоларимизнинг музокараларига қўюлуб, шариатга хилоф топилиб, қаттиғ ман қилинди.
Минбаъд, қимор-бачча-бедана-каклик-хурус-тухумбозлик бўлмасун, деб қарор берилди.
Агарда ушбу шариат қаттиғ ман қилган нимарсаларнинг фуқаролар қулоқларига олмай, шариат ман қилса ҳам бизлар ушбу номашруъ ва номувофиқ, бадкирдор феълларимиздан қайтмаймиз, деб ўшал кирдорларида, ўшал феълларида қолсалар, шундоқ шариатга гарданкашлик ва саркашлик қилган одамларнинг протокўл қилиниб, тегишли қозига хабар бермоқ учун топшуруладур. Ушбуга тегишли амалдорлар қаттиғ воқиф бўлуб турсалар керак, деб
Предсидотел шўройи ислом
Секратор: муҳр: Черикчидан вўлўстини шўройи исломияси

Ҳамидулло Буруний домланинг саҳифаларидан олинди