Аррозий ўрта махсус билим юрти

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасида малака ошириш дасрлари бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Таълим муассасалари талабаларига қишки таътил бериш тўғрисида”ги буйруғига кўра таътил даврида таълим муассасасининг педагог-ўқитувчилари учун ўқув жараёнига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педогогик технологиялар ва методлар ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш бўйича топшириқ берилган эди.

Шунга кўра, 2021 йилнинг 06-Январдан 08 январгача Имом Фахриддин ар-Розий  мадрасасида мастер-класс дарслари ташкил этилди.

Махсус фанларни ўқитиш методлари бўйича машғулотлар ўтказиш учун Урганч давлат Университетининг малакали ўқитувчилари ҳамда замонавий педагогик методлар бўйича семинар тренинг ўтказиш учун эса соҳа мутахассислари  жалб этилмоқда. Малака оширишда  Педагогик инноватика каби фанлардан машғулотлар ўтказилмоқда.

Имом Фахриддин ар-Розий ЎМИБЮ Матбуот хизмати