Аррозий ўрта махсус билим юрти

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги хабари

​​#Янгилик #Саудия Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги хабари Аввал хабар қилинганидек, Саудия ҳукуматининг 2020 йил 1 декабрдаги қарори билан коронавирусга қарши эҳтиёт ва профилактика чоралари белгиланган эди. ????Унга кўра, Саудия фуқароларига хорижга сафар қилишга тақиқ ўрнатилиб, вирусга қарши вакцинани етарли миқдорда мамлакатга олиб келиш ва эмлаш жараёнини бошлаш ҳамда Қиролликда инфекцияни паст даражада ушлаб туриш мақсадида халқаро парвозлар ҳам чекланган эди. ❗️Шунингдек, 2020 йил 21 декабрдан Саудия Арабистони коронавируснинг Европада тарқалган янги мутацияси сабабли халқаро авиарейсларни тўлиқ тўхтатишга ва чегарани ёпишга қарор қилган эди. ‼️Саудия ҳукумати 2021 йил 31 мартдан қуйидагиларни амалга оширишини эълон қилди: ✅Саудия фуқароларига Қиролликдан ташқарига чиқиш ва қайтиб кириш (ҳозирда чиқишга тўлиқ чеклов ўрнатилган). ????Қуруқлик, денгиз ва ҳаво портларини тўлиқ очиш. ????Халқаро парвозларга ўрнатилган чекловни тўлиқ бекор қилиш. манба:Oliy ma'had