Аррозий ўрта махсус билим юрти

ЯНА БИР ОҒИР ЖУДОЛИК

Азизлар, диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган, жонкуяр уламолардан бири, фидоий инсон, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг вафотлари муносабати билан Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти мударрислар жамоаси чуқур таъзия изҳор этади!  
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ўлат ҳар бир мусулмон учун шаҳидликдир”. (Бухорий ва Муслим ривояти). Бошқа бир қатор ҳадисларда ҳам вабо ва ўлат туфайли вафот этган кишиларнинг шаҳид мақомида бўлишлари айтилган.  
Аллоҳ таолодан устозимиз Хайруллоҳ домлага мана шундай юксак мақомларни ато қилишини сўраймиз! Ортларида қолган оила аъзолари, қариндошлари, ҳамкасб ва хизматдошлари, биродарлари ва у кишини яхши кўрган барча мухлисларига чиройли сабр тилаб қоламиз! Аллоҳ таоло устоз Хайруллоҳ домлани Ўзининг энг яқин бандалари қаторида қарши олсин! Омин! 
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!