Сийрат мусобақаси

Ассаламу алайку ҳурматли талабалар кириб келган мавлуд ойи барчамизга муборак бўлсин!

Бу муборак ойда Саййидимиз соллоллоҳу алайҳи ва салламни сийратларини янада яхшироқ ўрганиш ва талабаларни сийрат китобларини ўқишга рағбат уйғотиш учун Имом Фахриддин ар-Розий ЎМИБЮда 06-ноябръ куни Сийрат мусобақаси ўтказилади.

Сийрат мусобақаси қуйидаги шартлардан иборат:
1.  Имом Барзанжийдан бир мабҳасни чиройли совт билан ёддан ўқиш.
(Ҳар бир гуруҳдан ихтиёри битта талаба иштирок этади)

2.  Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб ёзиш.
(бу шартда барча талабалар иштирок этишлари мумкин)

3. Сиз пайғамбарни кўрганмисиз китоби асосида саволларга жавоб бериш.

 (Ҳар бир гуруҳдан ихтиёрий битта талаба иштирок этади)
 

Имом Фахриддин ар-Розий Ўрта Махсус Ислом Билим Юрти матбуот хизмати