Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Урганч шаҳар Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти
ТАРИХИ

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти Ўзбекистон мусулмонлари идораси (ЎОҚМДБ) Олий ҳайъатининг 14.08.1990 йилдаги қарори билан ташкил топган.

Ушбу ўрта махсус ислом билим юртига аллома Имом Фахриддин ар Розий (1148-1210) номи куйилган. Буюк мутафаккир Фахриддин ар-Розий Эроннинг Рай шаҳрида тугилиб, умрининг куп вактини Бухоро, Хужанд, Марв ва  Урганчда утказган. Эл орасида илми, заковати билан катта хурмат–эхтиромга сазовар булиб, Хоразмшохлар саройидаги илмий мунозараларда фаол иштирок этган.

У уз даврининг комусий олими булиб, фалсафа, хукукшунослик, филология, тиббиёт сохаларида 150 дан ортик рисола ва шеърлар ёзиб колдирган. Аллома фалсафий рисолаларда кадимги Юнон олимлари Аристотель, Гераклит, Демокрит асарларидан кенг фойдаланган. «Мифтохул улум», «Нихоятул улум» ва «Илмул ахлок» каби нодир  асарлари бутун жахонга машхурдир.

Кадимдан Хоразму Бухоро узининг мадрасалари, фозил кишилари, олимлари билан машхур булган ва бутун дунё танийдиган сиймоларни  етиштириб берган. Аммо мустабид тузум даврида мадрасалар ёпиб ташланди, мадраса очиш деган фикрни тасаввур хам килиш кийин эди. Истиклолимиз шарофатидан халкимизнинг асрий орзуси ушалиб 1992-йилда мазкур мадрасага асос солинди.

Имом Фахриддин ар–Розий ислом мадрасаси 1992 йилда Хонка туманидаги «Холифаи Худойкули эшон бобо» жомеъ масжиди биносида уз фаолиятини бошлади. Мадрасага дастлаб 35 та талаба кабул килинди. Талабаларга ислом дини асосий фанларидан Куръони карим, хадис, фикх, акоид, нахв, сарф ва  шунга ухшаган бошка фанлар билан бир каторда дунёвий фанлардан хам таълим берила бошланди. Билим юрти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1992 йил 4 сентябрда №18 сон билан рўйхатга олинган. 1998 йил 12 августда қайта рўйхатга олиниб, № 07 рақамли гувоҳнома, 1998 йил 1 октябрда диний таълим фаолияти билан шуғулланиш учун № 06-рақамли махсус рухатнома олган.

1994 йилда мадраса Урганч шахар маркази (Ю Бобожонов кучаси 43 а уй)да жойлашган, ХIХ  асрнинг бирнчи ярмида курилган, «Дошкинжон бобо» тарихий биносига кучиб утди. Бу ерда укув хоналари, мударрислар дам олиш хонаси, кутубхона, намозхона  ва ётокхоналар ташкил этилди. Шу давр мобайнида «Дошкинжон бобо» эски биноси ёнида Урганч шахар хокими карорига асосан мадрасага янги бино куриш учун 350м кв ер ажратиб берилди. 1994-1996 йиллар давомида барча шароитларга эга булган икки каватли янги бино куриб битказилди. 1996-97 укув йилида ушбу бино ишга туширилиб, укув ишлари янги бинода давом эттирила бошланди.

2004 йил 24 октябрда диний таълим фаолияти билан шуғулланиш учун ДТ№0000007 рақамли махсус рухсатнома берилган. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар ИИБ 1-ҳарбийлаштирилган Ёнғин хавфсизлиги отрядининг 2009 йил 30 сентябрда берилган № 9/136 рақамли маълумотномаси, Хоразм вилояти Давлат Санитария эпидемиология назорати марказининг 2009 йил 29 сентябрда берилган № 5/2181 рақамли санитария хулосаси ҳамда Хоразм вилояти Урганч шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармасининг 2009 йил 25 сентябрда берилган №1176 рақамли кафолат хатига эга.

Билим юртининг асосий мақсади динлар тарихи ва назариясини чуқур эгаллаган, ислом дини асосларини ўзлаштирган, инсонпарварлик, халқпарварлик ва Ватанга садоқат руҳида тарбияланган, ўрта махсус маълумотли исломшунос мутахассислар тайёрлашдан иборатдир.

Билим юрти 2005 йилдан бери Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, И. Дўсов кўчаси, 2а-уйда фаолият кўрсатиб келмоқда.

2005 йилда Хоразм вилоятида Маъмун академиясининг 1000 йиллик юбилейини утказиш муносабати билан ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Шу муносабат билан билим юртини кучириб, бу бинони олиб ташлаш зарурати туғилди. Билим юртига Хоразм вилояти Ҳокимининг 2005 йил 11 июл кунги 153-сон қарорига биноан,  вилоят телерадиокомпаниясига тегишли булган, Урганч шаҳар И. Дўсов кўчасида жойлашган иккита бино бепул балансга ўтказиб берилди. Янги биноларга билим юрти инвентарлари ва асосий воситалар кучириб олиб келинди. Билим юрти томонидан ётоқхона биноси 2005 йил таъмирдан чиқарилиб 2005-06 ўқув йилигача тахт қилинди. Ётоқхона биносида ўқув хоналари ташкил қилиниб, ўқув жараёни 2008 йилгача ушбу бинода олиб борилди. 2008 йилда асосий бино капитал таъмирдан чиқарилиб, ўқув хоналари ва билим юрти маъмурияти кўчириб ўтказилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси махсус жамғармаси Хоразм вилоят бўлими маблағлари ҳисобидан билим юрти тўлиқ ўқув жиҳозлари билан таъминланди.

Билим юрти таҳоратхонаси таъмирланиб, барча талабларга жавоб берадиган ҳаммом ишга туширилди.

Бугунги кунда билим юрти иккита бинодан, асосий ва ётоқхона биноларидан иборат. Ўқув биносида жами 25 хона бўлиб, 6 та синф хонаси, 8 та маъмурий хизмат хоналари, 7 таси хўжалик ва қўшимча хоналардан иборат. Ётоқхона биносида жами 26 хона бўлиб, 1 та маъмурий хизмат хонаси 4 та хўжалик ва қўшимча хоналар ва 21 та талабалар ётоқхонаси бор. Кутубхона, компьютер хонаси, маъмурий хоналар ва мажлислар зали ўқув биносида, маънавият ва маърифат хонаси ҳамда намозхона ётоқхона биносида, таҳоратхона, ошхона ва бошқа ёрдамчи хоналар алоҳида бир қаватли бинога жойлашган. Бинолар алоҳида кичик ҳажмдаги иситиш қозонхоналарига эга, совуқ сув ва табиий газ тизимига уланган.

Имом Фахриддин ар Розий ўрта махсус ислом билим юртида бугунги кунгача жами 258  нафар ёшларга диний ва дунёвий  билимлардан сабоқ берилди. Битирувчиларнинг қарийб 200 нафари воҳамиз ҳудудидаги жомеъ масжидларда имом хатиб ва ноиб имом вазифаларида фаолият кўрсатиб, халқимизга соф ислом дини ғояларини  етказишда хизмат қилмоқдалар. Битирувчиларнинг 1 нафари Тошкент юридик  Институтини, 3 нафари Тошкент ислом институтини ва 8 нафари  Урганч Давлат Университетини тамомлади. Бугунги кунда эса 6 нафари Тошкент ислом институтида таҳсил олишмоқда.

Билим юрти ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуни, “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси қарорлари ва кўрсатмалари асосида олиб боради.

Жорий 2019-2020 ўқув йилида жами талабалар сони 140 нафар бўлиб, 1 курсга 37 нафар талаба қабул қилинди. Уларга 25 нафар ўқитувчи дарс бермоқда. Уларнинг барчалари олий маълумотли.

Ўқиш муддати - 4 йил.

Ўқув режаси ва талабларини тўлиқ бажарган, битирув имтиҳонларини муваффақиятли топширган талабаларга, мазкур билим юртини битирганлик тўғрисида имом, бошланғич араб тили ва одобнома мураббийси дипломи берилади.

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти диний таълим фаолиятини олиб бориш учун зарур шарт-шароитларга эга. Билим юрти ўз фаолиятини шартнома асосида ўқитишдан ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси маблағларидан;

-Юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайриялари, мақсадли сармоялари, шу жумладан, чет эл ташкилотлари ва фуқароларидан келган хайриялар;

-Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига зид бўлмаган бошқа хизматлар ҳисобидан олиб боради.

Талабалар дарсликлар ва ўқув қуроллари билан таъминланган.

Билим юртида 2000-2001 ўқув йилидан бошлаб, узлуксиз таълим Давлат стандартлари ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими стандартлари асосида ишлаб чиқилган ўрта махсус ислом билим юртлари таълим стандарти жорий этилган.

Моддий техника базаси ва кутубхона фонди йилдан йилга бойитиб борилмоқда.  Компьютер хонаси ташкил қилинган бўлиб, у 10 та компьютер ва 4 та принтер билан жиҳозланган. Кутубхона фонди 7 ярим мингга яқин китоб ва 5 та комютер ташкил этади.

Талабаларга диний ва дунёвий таълим бериш ҳам амалга оширилади.

Билим юрти ўқитувчилари 2000 йилдан бошлаб Тошкент ислом университетида ўз малакаларини оширмоқдалар.