Аррозий ўрта махсус билим юрти

АЁЛЛАРГА НАСИҲАТ

Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм!

Ҳамду санолар бўлсин шундай зотгаки, аёлни аёл қилиб, ҳаёли-иболи қилиб яратганига. Ҳамду санолар бўлсин шундай зотгаки, аёлни азиз қилиб, латиф қилиб эри учун оромбахш жуфт, фарзандлари учун меҳрибон она қилганига. Ҳамду санолар бўлсин шундай зотгаки, исломни дин қилиб юбориб аёлларни шаънини, қадр қимматини кўтариш учун уларга очиқ сочиқ юришни ман қилганига. 

Ҳадиси шарифда “Меърож кечасида менга жаннат ва дўзах кўрсатилди – қарасам дўзах аҳлининг аксари аёллар экан” деб марҳамат қилган зот пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга то қиёматга қадар тўҳтовсиз равишда энг гўзал “Дуруду саловотлар” ёғилиб турсин.

Муҳтарама аёлларимиз, мўмина қизларимиз, муслима опа-сингилларимиз. Аввало Аллоҳ таоло бу дунёни яратиб ва унда Одам атони яратди ва таскин топиши учун уни қовурғасидан аёлини, жуфтини яъни Ҳавво онамизни яратди ва уларни наслини кўпайтирди. Ҳамда Одамизотни ўзига ибодат қилишлигини ҳоҳлади ва буюрди. 

Аёлларни яратганда уларга чирой бериб латиф қилганининг сабаби эри ундан ором олсин, таскин топсин ва насли то қиёматга қадар давом этсин деди. Қайси аёл қанчалик чиройли бўлса, қанчалик ҳушбичим бўлса, бу аёл ўзини кўз-кўз қилиши яъни кўчаларда очиқ-сочиқ юриши керак дегани эмас. Аёлнинг бу гўзаллиги фақат унинг эри учун бўлиши шарт. Агар эрларингиз ё оталарингиз ёки ака-укаларингиз сизларни шундай очиқ-сочиқ юришларингизга рози бўлаётган бўлсалар билингларки улар ўз бурчларини тўла тўкис адо этмаяптилар. Чунки аёл ўзини бор чиройини намоён қилиб кўчага чиқадиган бўлса унга кўчада кўзи тушадиган эркакларга худди мени яхшилаб бир тамоша қилиб, лаззатланинг деган маъно чиқади. Агар аёл бошқаларни лаззатланишини истамаса нима учун шундай кўчага чиқиши керак деган саволга жавоблари йўқ албатта. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло ислом динини туширишидан олдин аёллар шундай бўлган кўчада қайси бир эркакни кўзига тушса у аёлни ишини битириб яъни лаззатланиб ташлаб кетаверган. Ислом дини келиб Аллоҳ таоло Қуръонда мўминаларни ўзларини номаҳрамларнинг кўзларидан сақланишини шунинг учун фарз қилди. 

2004 йилда Вилоят иқтисодиёт ва статистика бош бошқармасида ишлар эдим, ёз кунларида 3 қаватни деразасидан Эркин исмли ҳамкасбим билан бирга, қараб турган эдик. Эркинбой ўзи замонавий бола эди яъни динни унча тушунмайди. Ўйин-кулги маишатга берилган, ичадиган чекадиган бир бола. Кўчада йўлни четидан бир қиз соябонни тагида келаётган эди у қизни ҳам таниймиз, биз билан бирга ишлайдиган аёлни қизи Шахноза эди. Шахноза ўзига оро-бериб очиқ сочиқ кийиниб олган эди. Шунда мени деразадан қараб турганимизда Эркинбойни айтган сўзлари ҳайратга солди: Мана бу келаётган Шахнозами деди, мен ҳа десам буни юришини қара ким олади буни шундай кийинса деди. Қаранг ўзи маишатга берилган болани мен бу болаларга шундай қизлар ёқади деб ўйлар эдим. Бундай ҳолатлар ҳаётимизда кўп бўлди ҳозир буларни бирин-кетин келтирамиз десак гапимиз чўзилиб кетишидан сақландик. Мен ҳаётимда шундай хулосага келдимки эркаклар барибир оила қуришда ўзига жуфти ҳалол танлашда ҳаёли – иболи аёлларни танлар эканлар. Кўчаларда ўзини реклама қилиб очиқ – сочиқ юрадиган аёллар бу дунёда ҳам қадрсиз охиратда ҳам аянчли аҳволда қолишлари мумкин экан. Аёллар шайтонни васвасаси билан ўзларини кўз-кўз қилишни ёқтиришади, лекин даюс (рашксиз) эрлари, оталари ёки ака-укалари уларни кўриб бошқалар ҳам бир кўриб гуноҳга ботишлари учун бемалол қўйиб берадилар. Аёлларнинг кўча-куйларда очиқ-сочиқ юришидан Аллоҳ таолонинг ҳам ғазаби келади, барча мўмин-мусулмон ҳатто муслим-муслималарнинг ҳам ғазаби келади. Сабаби бундай аҳволда юриш нафақат ўзларини гуноҳкор қилади балки уларга кўзи тушган эркакларни ҳам гуноҳга ботириб ҳам уларнинг зеҳнларини ўтмаслаштириб, хотирасининг сусайишига олиб келади. Шунинг учун ҳам бундай аёллардан ҳеч қачон боболаримиз имом Бухорийдек, Термизийдек, ибн Сино, Берунийдек олим уламолар, қори Қуръонлар етишиб чиқмайди.      

 

Имом Фахриддин ар-Розий 

Ислом билим юрти АРМ ходимлари: 

 Р.Машарипов

                                                                                                                      Д.Отажанов