Аррозий ўрта махсус билим юрти

МУСУЛМОН БУЛИБ ТУГИЛГАН ОДАМНИ КОФИР ДЕЙИШ МУМКИНМИ?

Ушбу биродар тилга олган масала хакикатдан хам нозик ва мухим эканига бизнинг хам заррача шубхамиз йук. "Такфир" яъни бирор инсонни кофир деб айтиш борасида уламолар урталарида турли хил ихтилоф-тортишувлар, мунозаралар борлигини купчилик билади. Ханафий мазхаб уламоларидан аллома Садруддин бин Абил-Из-ал-Ханафий рахимахуллох узларининг Акидаи Таховийя китобига ёзган шархларида бу борада шундай дейдилар: "Сени хам бизни хам Аллох уз рахматига сазовор айласин, эй биродар, билгилки, бировни кофир дейиш ва кофир демаслик мавзуси шундай мавзуки, бу борада фитна ва синовлар нихоятда зурайиб кетган, бир-бири билан тескари булишлар купайган, бу хакда фикр ва васвасалар майдалашиб, одамларнинг далиллари бир-бири билан тукнашиб кетган". Муаллиф сузларининг давоми билан танишадиган булсак, у кишининг бу борада баён килган фикрларининг кискача маъносини мана бундай ифодалаш мумкин.

Аллоху Расул томонидан келган хак йулга нисбатан турли-туман фикрларни кутариб чикканларни кофир дейиш-демаслик масаласида одамлар уч гурухга булинганлар. Булардан иккита гурух икки тескари томонга караб кетган, факат биргина тоифа урта йулда булиб, ана ушалар ахлус-сунна вал-жамоа деб аталувчи хак тоифадирлар.

Адашган икки гурухнинг бири муржиа тоифаси Кибла ахлидан булган, узини мусулмон деб атайдиган биронта хам одамни кофир деб айтмаймиз, дея даъво килади. Вахоланки кибла ахлининг ичида яхуду насоролардан хам кура кофиррок булган мунофик кимсалар бор. Улар икки шаходат калимасини айтиб узларини мусулмон курсатиб юрадилар. Баъзилари булса фарзлиги хамма учун аник маълум булиб турган ислом амалларини очикчасига инкор этадилар.

Яна бир адашган тоифа хаворижлар булиб, улар гунох ишни килиш билан мусулмон инсон бутунлай кофирга айланади дейишади. Муътазила деган гурух эса гунох ишни килган мусулмон иймондан чикиб, куфрга кирмай туради деган бемаъни гапни гапирадилар.

Юкорида зикр этилган икки йуналишнинг уртасида унгу сулга огиб кетмасдан тугри йулни тутган ахлус-сунна вал-жамоа наздида гунохи кабира килган киши иймон ва исломдан чикмайди. Жаханнамда кофирлар каби абадий колмайди. Бу эътикод "Акидаи Таховийя" китобида куйидаги иборалар билан ифодаланади.

"Кибламиз ахлини - модомики улар Пайгамбар саллаллоху алайхи васаллам олиб келган нарсаларнинг хаклигини эътироф килсалар ва У Зотнинг хар бир айтган сузлари ва етказган хабарларини тасдиклаб турсалар - мусулмонлар, муминлар деб атаймиз,"

"Кибла ахлидан булган биронта хам одамни бирор гунох ишни килгани туфайлидан - башартики уша гунох ишни халол деб эътикод килмаса - кофирга чикармаймиз, иймонли булган холда гунох килган одамга унинг гунохи зарар етказмайди деб хам айтмаймиз".

Мусулмонлар урталарида хеч бир ихтилоф йукки, агар улардан бир одам фарзлиги очик-ойдин маълум булган ислом амалларидан бирон нарсани инкор этса, унга бу ишининг хато ва куфрлиги тушунтирилади ва уни тавба килишга ундалади. Тавба килса хуп, аммо узининг куфр сузида каттик туриб оладиган булса уни муртад (уз динидан воз кечган) деб эълон килинади ва энг каттик жазога тортилади. Мунофиклик ва муртадликда шубха остига олинадиган кишилар эса хар-хил ярамас ишларни килаверадиган кимсалар буладилар. ("Шархут-Таховийя" китоби, 296-298 бетлар)

У.Рахимов
Имом Фахриддин ар-Розий билим юрти 

мудир муовини.