“ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ТАЖВИД” БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртида 2019 йилдан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курслари ўз фаолиятини кўрсатиб келмоқда.
Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари қабул қилинади.
Тингловчилар диний таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
– 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
Маълумот учун манзил: Урганч туман Қорамон қишлоғи, Каттабоғ маҳалласи, Ҳамкорлик кўчаси, 41/1-уй.
Мўлжал: “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси.
Телефон: +998 (95) 623-33-43 душанба-шанба куни соат 09:00 дан 16:00 гача мурожат қилишингиз мумкин.
Izohlar