11.07.2026

"Имом Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом таълим муассасасида "Қабул - 2026" жараёнлари тафсилоти

"Имом Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам республикамиздаги барча диний таълим муассасалари қаторида 2026-2027 ўқув йили учун қабул ҳайъати жорий йил 30 июндан ўз ишини бошлади.

Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш таълим муассасанинг ўзида оффлайн шаклда тасдиқланган қабул низомлари асосида амалга оширилмоқда. Таълим муассасасига 11.07.2026 кунига қадар ҳужжат топширган абитуриентлар сони: 135 та.

"Имом Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом таълим муассасасида қабул ҳайъати 2026 йил 30 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) давом этади.

Ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни қабул ҳайъатига тақдим этадилар:
✍️ таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом нусхаси (асли кўрсатилади);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

📚 чет тиллари бўйича камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат нусхаси (асли кўрсатилади). Мазкур сертификатга эга бўлган абитуриентга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади;

📁 чет тилини билиши тўғрисидаги ҳужжат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун). 

🗣 Абитуриентларга қулайлик: Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат топшириш истагидаги абитуриентлар ўзларига яқин бўлган диний таълим муассасасининг қабул ҳайъати орқали республикадаги исталган диний таълим муассасасига ҳужжат топширишлари мумкин.

🟢Эслатма: Диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда мактаб, академик лицей ёки коллежни тамомлаб, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар ва ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно.

Манзил: Урганч туман Қорамон қишлоғи, Каттабоғ маҳалласи, Ҳамкорлик кўчаси, 41/1-уй.

Boshqa