15.06.2021

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига 2021–2022 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлар бўйича ўтказилиши режалаштирилган:

⚡️2021–2022 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари фанлари

📍Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига:

✅Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
✅Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;
✅ Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

📍Ҳадис илми мактабига:

✅Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 3,1 – 93 балл;
✅ Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;
✅Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

📍Ўрта махсус диний таълим муассасаларига:

✅Хорижий тил (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
✅Тарих (тест синови) 30 Х 2,1 – 63 балл;
✅Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

❗️Эслатиб ўтамиз,  ўтган 2020-2021 ўқув йилида пандемия сабаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари 3 та фандан 2 тага қисқартирилган эди.


Диний таълим муассасалари ва илмий тадқиқот марказлари билан ишлаш бўлими

Izoh qoldirish

Izohlar