17.06.2021

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртига 2021-2022 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилишни бошлайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртига 2021-2022 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали 2021 йилнинг 20 июнидан 10 июлигача (шу куни ҳам соат 18:00). қабул қилишни бошлайди.

🔸Абитуриентлар куйидаги хужжатларни электрон порталга 
жойлаштирадилар:

- паспорт (электрон шаклдa);

- аттестат ёки диплом (академик лицей, ӯрта махсус касб-ҳунар 
коллежини тамомлаганлар учун) электрон шаклда;

- 3,5 х 4,5 хажмдаги фотосурат (электрон шаклда, сунгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бӯлиши талаб этилади);

- тил билиши тӯғрисидаги сертификат (маълумоти тӯғрисидаги ҳужжатда кӯрсатилган чет тилидан бошқа чет тилини танловчилар учун) 
электрон шаклда.
 

Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати
 

 

Izoh qoldirish

Izohlar